• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Обама, Малала Юсуфзой ва Эфиопия бош вазири. Сўнгги йилларда тинчлик учун Нобель кимларга берилганди?

    2021 йилда Нобель мукофотининг тинчлик учун йўналишида «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов ҳамда филиппинлик журналист аёл Мария Реса ғолиб деб топилди. Улар демократия ва тинчликка хизмат қиладиган эркин фикрлаш ҳамда сўз эркинлиги учун курашгани учун мукофот лауреатлари бўлди. Муратов охирги 11 йил ичида Нобель мукофоти совриндори бўлган россиялик биринчи лауреат. «РБК» сўнгги йилларда Нобель мукофотининг тинчлик учун йўналишида ғолиб деб топилган ташкилот ва журналистлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этган.

    Фото: Reuters / Jason Reed

    2009 йилда

    АҚШни 2009–2017 йилларда президент сифатида бошқарган Барак Обама халқаро хавфсизликни таъминлашга қаратилган ҳаракатлари учун тинчлик учун Нобель мукофотини қўлга киритган. Нобель мукофоти совриндорларини аниқлаш бўйича қўмита Оқ уй раҳбарининг инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш, ядро қуролидан холи бўлган дунёни бунёд этишга интилиб қилган ҳаракатларига юқори баҳо берган. Мукофотнинг берилиши дунё жамоатчилигида мунозараларга сабаб бўлган, чунки Обама мукофотни қўлга киритган вақтида президентлик лавозимида бир йил ҳам ишлаб улгурмаган эди ва танқидчилар унинг давлат раҳбари сифатида ҳали ҳеч нарса қилмаганини таъкидлаган. Америкалик сиёсатчининг ўзи ҳам мукофотни ноҳақ берилган инъом деб атаган.

    2010 йилда

    Фото: AP Photo / Кin Cheung

    Хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси Лю Сяобо мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўравонликка қарши курашгани учун Нобелга лойиқ кўрилган. У мукофотга сазовор бўлган вақтида давлат тузилмасига қарши чиққани учун қамоқхонада ўтирган. Лю Сяобонинг қамалишига сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ҳамда сўз эркинлигини талаб қилган «Хартия 08» ҳаракати сабаб бўлган. 2017 йилда Лю Сяобонинг онкологик касалликка чалингани маълум бўлди, у қамоқдан касалхонага кўчириб ўтказилди. Ҳукумат ҳуқуқ ҳимоячисини озод қилишни рад этди ва унинг хорижда даволанишига рухсат бермади. Лю Сяобо 2017 йил июль ойида вафот этган.

    2011 йилда

    Ўнгдан чапга <span style=Эллен Жонсон-Серлиф, Леймах Гбови, Таваккул Карман" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Ўнгдан чапга Эллен Жонсон-Серлиф, Леймах Гбови, Таваккул Карман
    Фото: Reuters / Cornelius Poppe

    Нобель мукофоти совриндорларини аниқлаш қўмитаси бир йўла уч нафар аёлни тинчлик йўналишида лауреат деб эълон қилди. Мукофот Африка мамлакатларида президентлик лавозимини эгаллаган биринчи аёл — Эллен Жонсон-Серлифга (у 2006–2018 йилларда Либерияда давлат раҳбари бўлган); миллий ва халқаро ҳуқуқ ҳимояси дастурларида, хусусан, «Аёллар Африкада тинчлик ва хавфсизлик учун» ташкилотида ишлаган либериялик фаол Леймах Гбови ҳамда яманлик ҳуқуқ ҳимоячиси Таваккул Карманга насиб этган. Мукофот аёллар ҳуқуқи ҳамда хавфсизлиги учун курашдаги ҳаракатлари сабаб ушбу учликка топширилган.

    2012 йилда

    Европарламент раҳбари Мартин Шульц (биринчи планда), Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэль Баррозу (марказда) ва Евроиттифоқ президенти Герман ван Ромпей (орқа планда) Нобель мукофоти топширилганидан кейин олқишланмоқда. 2012 йил 10 декабрь

    Европарламент раҳбари Мартин Шульц (биринчи планда), Еврокомиссия раҳбари Жозе Мануэль Баррозу (марказда) ва Евроиттифоқ президенти Герман ван Ромпей (орқа планда) Нобель мукофоти топширилганидан кейин олқишланмоқда. 2012 йил 10 декабрь
    Фото: Reuters / Тhomas Winje Oijord

    Тинчлик учун Нобель қитъани бирлаштиргани, шу билан бирга, тинчлик ва демократияни мустаҳкамлашдаги 60 йиллик фаолияти учун Евроиттифоққа берилди. Бунда ЕИнинг Иккинчи жаҳон урушидан кейин Франция ҳамда Германия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашдаги ўрни жуда катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этилган.

    2013 йилда

    Фото: Reuters / Fabrizio Bensch

    Тинчлик учун Нобель мукофоти кимё қуролидан фойдаланишни тақиқлашга қаратилган ташкилотга берилди. Нобель қўмитаси миссиянинг фаолиятига эътибор қаратиб, унинг Суриядаги қуролларни йўқ қилишдаги ҳаракатларига юқори баҳо берган. Ташкилот вакиллари ҳам мукофот келгусидаги ишларни янада жадаллаштиришини таъкидлаган.

    2014 йилда

    Фото: AP Photo / Маtt Dunham

    Покистонлик мактаб ўқувчиси Малала Юсуфзой ва ҳиндистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Кайлаш Сатяртҳи мукофот лауреатлари бўлишди. Нобель қўмитаси Юсуфзойнинг қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этган. Малала Юсуфзой 2012 йилда толиблар ҳужумидан кейин бошидан ўқ еган, бироқ омон қолган ва Буюк Британияда даволанган. 2013 йилда у Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳида нутқ сўзлаган. Сатяртҳи эса Ҳиндистонда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун Нобель мукофотига лойиқ кўрилган. Унинг «Болаликни қутқарамиз» ташкилоти минглаб болаларни қулликнинг турли шаклларидан қутқарган ва уларнинг таълим олишига шарт-шароитлар яратган.

    Мавзуга доир: 

    • «Сизлар қачон ишлашни бошлайсиз?!» Малала Юсуфзай БМТ аъзоларига бажарилмаган ваъдаларини эслатди
    • Малала Юсуфзай БМТнинг энг ёш тинчлик элчисига айланди

    2015 йилда

    Чапдан ўнгга: Нобель қўмитаси раҳбари Каси Кулман Файв, Тунисдаги квартет вакили, Тунис меҳнаткашлари умумбирлашмасининг бош котиби Ҳусин Аббосий, Тунис адвокатлар ассосиацияси раҳбари Муҳаммад Фадҳел Махфуд, Тунис инсон ҳуқуқлари бўйича лигаси раҳбари Абдусаттор Бин-Мусса, Тунис саноат, савдо ва ишлаб чиқариш конфедерацияси президенти Видад Бушамауйи

    Чапдан ўнгга: Нобель қўмитаси раҳбари Каси Кулман Файв, Тунисдаги квартет вакили, Тунис меҳнаткашлари умумбирлашмасининг бош котиби Ҳусин Аббосий, Тунис адвокатлар ассосиацияси раҳбари Муҳаммад Фадҳел Махфуд, Тунис инсон ҳуқуқлари бўйича лигаси раҳбари Абдусаттор Бин-Мусса, Тунис саноат, савдо ва ишлаб чиқариш конфедерацияси президенти Видад Бушамауйи
    Фото: Reuters / Cornelius Poppe

    Нобель қўмитаси «Тунисдаги миллий мулоқот квартети» — 2013 йилда мамлакатда юзага келган сиёсий инқирозни бартараф қилишда бирлашган тўртта ташкилотдан иборат гуруҳни тинчлик йўналишидаги мукофот совриндорлари деб эълон қилди. Қўмита ушбу тўртликнинг «Араб баҳори» даврида 2011 йилдаги давлат тўнтариши ва бошқа воқеалардан кейин Тунисда фуқаролар урушининг олдини олганини эътироф этган.

    2016 йилда

    Фото: Reuters

    Тинчлик йўналишидаги мукофот 2010–2018 йилларда мамлакатни бошқарган Колумбия президенти Хуан Сантосга топширилган. Қўмита унинг мамлакатда узоқ йиллар давом этган низоли вазиятни тартибга солишдаги роли катта эканини қайд қилган. Колумбияда ҳукумат ҳамда сўл радикаллар гуруҳи FARC (Колумбия инқилобий қуролли кучлари) ўртасидаги кураш 1960 йиллардан буён давом этарди. Томонлар 2016 йилга келибгина низога барҳам бериш борасида ўзаро келишиб олган.

    2017 йилда

    Кампания ижрочи директори Беатрис Фин ва кампания координатори Даниэль Хёгст

    Кампания ижрочи директори Беатрис Фин ва кампания координатори Даниэль Хёгст
    Фото: Reuters / Denis Balibouse

    Тинчлик учун Нобель мукофоти бу сафар Ядро қуролларни тақиқлаш бўйича халқаро кампанияга берилди. Бунда ҳар қандай ядро қуролларини ишлатилиши туфайли юзага келиши мумкин бўлган фалокатли оқибатларнинг қандай фожиаларга олиб келиши мумкинлиги қайд этилган. Ташкилот 2006 йилда «Ядро урушига қарши турувчи дунё шифокорлари» деб номланган бошқа бир тузилманинг (1985 йилда Нобель мукофотини олган) ўрнида тузилган.

    2018 йилда

    Надя Мурод Басе Таха

    Надя Мурод Басе Таха
    Фото: Getty Images / Таsos Katopodis

    Мукофот жисмоний зўравонликдан уруш қуроли ва қуролли низоларда фойдаланишни қоралашга қарши ҳаракатлар учун топширилган. Уч йил аввал ҳам мукофот икки нафар одамга берилган. Ироқлик ҳуқуқ ҳимоячиси, язид миллатига мансуб Надя Мурод Басе Таха 2014 йилда ИШИД жангарилари томонидан асирга олинган ва қуллик тутқунида бўлган. У террорчилар ихтиёридан қочганидан кейин жангариларнинг язидларга нисбатан қилаётган зулми ҳақида гапириб берган. Иккинчи лауреат Конгода яшовчи шифокор Денис Муквеге. У 1998 – 2002 йилларда бўлиб ўтган Конго Демократик Республикасидаги фуқаролар урушида зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ёрдам кўрсатган.

    2019 йилда

    Фото: EPA / Тоrе Мееk

    Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Али тинчлик йўналишида Нобелга муносиб кўрилди. У лавозимга киришганидан кейин бир ярим йил вақт ўтгач, халқаро даражадаги ушбу нуфузли мукофотнинг совриндори бўлган. Абий Аҳмад Али Эритрея билан тинчлик сулҳини тузган ва ўз мамлакатида сиёсий ҳаётни либераллаштириш бўйича ислоҳотлар ўтказишга киришган.

    2020 йилда

    Суриядаги қочоқлар лагерида одамларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда, 2017 йил

    Суриядаги қочоқлар лагерида одамларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда, 2017 йил
    Фото: Reuters / Erik de Kastro

    Ўтган йили мукофот БМТ тузилмасидаги Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури лойиҳасига берилди. Нобель қўмитаси ушбу лойиҳанинг дунёнинг турли бурчакларида урушлар ва бошқа қуролли низолар вақтида одамларнинг очликдан ҳалок бўлмаслиги учун қилган саъй-ҳаракатлари учун эътироф этган ва мукофотлаган.

    2021 йилда

    Фото: «ТАСС» / Михаил Мецел

    Нобель қўмитаси «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратовни мукофотлади ва унинг Россияда сўз эркинлигини таъминлаш йўлида амалга оширган ишларига юқори баҳо берди. Бош муҳаррирни дунёдаги идеал қарашларни, яъни демократия ҳамда матбуот эркинлиги учун етарли даражада шароитлар яратилмаганини қайд этиб, ушбу нуқтаи назарда қатъий турган ва сўз эркинлиги учун курашаётган журналистлар етакчиси деб номлашди.

    Муратов 11 йил ичида Россиядан Нобель мукофоти лауреати бўлган биринчи совриндор ва тинчлик йўналишида ғолиб деб топилган мамлакатнинг биринчи фуқароси сифатида тарихга кирди. Муратовга қадар ушбу мукофотни Собиқ иттифоқ даврида олим ва ҳуқуқ ҳимоячиси Андрей Сахаров, шунингдек, Совет иттифоқи президенти Михаил Горбачёв қўлга киритган. 2010 йилда Буюк Британияда фаолият олиб бораётган Россия фуқаролигига эга физик олим Константин Новосёлов физика йўналишида Нобелга лойиқ кўрилган.

    Фото: Reuters / Eloiza Lopez

    Журналист Мария Реса ҳам Муратовга шерик сифатида Нобель совриндори деб топилди. У Филиппинда сўз эркинлиги учун мардонавор тарзда курашгани ва Муратов каби дунёдаги идеал қарашларни ёқловчи журналистлар етакчиси деб топилди.

    Реса — Нобель лауреати бўлган Филиппин тарихидаги биринчи шахс. У деярли 20 йил давомида CNN телеканалининг Жануби-Шарқий Осиё бўлинмасининг суриштирув журналисти сифатида фаолият олиб борган. 2012 йилда Rappler янгиликлар агентлигини ташкил қилган, 2018 йилда Time журнали Ресани бошқа журналистлар, хусусан, Истанбулда сирли равишда ўлдирилган The Washington Post мухбири Жамол Қошиқчи билан биргаликда «Йил одами» деб топган. Орадан икки йил ўтгач, суд Ресани Филиппиннинг кибержиноятлар тўғрисидаги қонунига зид равишда ёлғон (туҳмат) маълумотлар тарқатганликда айбдор деб топди. Ҳаммаси Rappler нашрида 2012 йили Олий суд раиси Ренато Коронанинг филиппинлик бизнесменлар билан алоқалари борлиги юзасидан чиққан мақоладан кейин жиноят иши қўзғатилишидан бошланган. Суд ушбу мақоладаги маълумотларни уйдирма ва қонунга зид деб топган. Кейинчалик Реса гаров пули эвазига озод қилинди ва суд қарори юзасидан шикоят киритди.

    Мавзуга доир: 

    • «Жамики одам боласи бир вужуддир». Эронлик илк судья хонимнинг Нобель маърузаси
    • Нобель олган математиклар? Қанақасига?
    • Менделеев, Ганди, Твен... Нобель ололмаган даҳолар
    • Нобелнинг энг ёш соҳиблари ҳақида

    11.10.2021, 16:39   Изоҳ (0)   28818
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ билан музокаралар муваффақиятли кечди, собиқ амалдорларнинг 16 млн доллар пули олиб қўйилди, ягона спорт телеканали ўз ишини тўхтатди. Афғонистон янгиликлари

    11.10.2021, 15:28

    Покистон ядро дастури раҳбари вафот этди

    11.10.2021, 13:40

    ЖССТ: COVID-19 га қарши курашда йўлнинг қарийб 60 фоизи босиб ўтилди

    11.10.2021, 12:25

    Оғриқ бу — ҳаёт. Физиология ва тиббиёт йўналишида Нобель мукофоти совриндорлари энг даҳшатли ва ёқимли сезгилар — иситма, совқотиш, оғриқ ва ёқимли ҳисларнинг қанд...

    11.10.2021, 11:38

    Чехия президенти Милош Земан реанимацияга тушди. Шифокорлар унга қўйилган ташхисни сир сақламоқда

    11.10.2021, 10:35

    Татаристондаги авиаҳалокат тафсилотлари маълум бўлди. Мотам эълон қилинди, жиноят иши қўзғатилди

    10.10.2021, 21:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.