Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йил 20 октябрдан 20 ноябргача янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик ишлари муносабати билан парвозларни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
Барча рейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари — Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади, у ердан йўловчилар учун Самарқандга ерусти трансфери ташкил этилади.
Қайд этилишича, айни пайтда узунлиги 3105 метр ва кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлагининг қурилиши тўлиқ якунланган.
Бир ой ичида янги учиш-қўниш йўлаги ва перрон билан боғлаш бўйича ишлар олиб борилиши керак.
Қайд этилишича, 2022 йилда ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида Самарқандда янги аэродром мажмуаси қурилиши давом этмоқда.
Бундан аввал Самарқанд аэропорти бошқарувини Air Marakanda компаниясига бериш режалаштирилаётгани ҳамда Самарқанд халқаро аэропортига янги директор тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)