Карамли қуймоқлар ҳар қандай начинка билан ажойиб таъмни уйғунлаштиради. Албатта, тайёрлаб кўринг.
Керакли маҳсулотлар:
- карам — 200 грамм;
- тухум — 2 дона;
- ун — 2 ош қошиқ;
- сув — 2 ош қошиқ;
- ўсимлик ёғи — 1 чой қошиқ;
- туз, кўкатлар.
- Карам ўртача тўғралиб, блендер ёрдамида майдаланади.
- Кўкатлар майда тўғралади.
- Карам, кўкат, тухум, ун, сув ва туз яхшилаб аралаштирилади.
- Товада ёғ яхшилаб қиздирилади ва оз-оздан қуймоқ хамири қуйилади. Ҳар икки томони қизаргунга қадар 1—2 дақиқа давомида пишириб олинади.
Изоҳ (0)