Товуқ филеси ва эритилган пишлоқ таъми уйғунлашган котлетларни таътиб кўрмасликнинг иложи йўқ.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз – 250 грамм;
- товуқ гўшти қиймаси – 550 грамм;
- пишлоқ – 180 грамм;
- ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
- туз ва зираворлар.
- Пиёз блендерда майдаланиб, гўшт, туз ва зираворлар билан аралаштирилади. 20-30 дақиқага музлаткичга қўйилади.
- Сўнгра аралашмадан озроқ олиниб, ўртасига бир бўлак пишлоқ қўйилади ва котлет ҳолига келтирилади. Барча котлетлар шу тарзда тайёрланади.
- Товада ёғ ўрта оловда қиздирилади. Котлетларнинг ҳар икки томони 6-8 дақиқа давомида қизаргунга қадар пиширилади.
- Тайёр бўлган котлетлар иссиқ ҳолида дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)