Оила, фарзанд тарбияси билан бирга бизнесда карьера қилишни ҳам уддасидан чиққан шоу-бизнес вакиллари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Ҳилари Дафф

Фото: «Домашний очаг»

Актриса эканидан ташқари хонанда сифатида ҳам машҳур бўлган Ҳиларининг бир эмас нақд иккита бренд: Happy Little Camper (экологик таглик ва салфеткалар) ва Veeda (тери парвариши учун мўлжалланган воситалар)га асос солганига кўп бўлмади. Бундай қарорга у қизлари Брэнк Вайолет ва Бэйрнинг дунёга келиши муносабати билан келган.

Жессика Альба

Фото: «Домашний очаг»

«Фантастик тўртлик» юлдузи 2012 йилдаёқ уйда фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлар ва терини парваришловчи воситалар ишлаб чиқарувчи The Honest Company’га асос солган. Ўша вақтда қизлари Онор ва Хэвен 4,5 ва 1 ёшда бўлган. Ўғли Ҳэйс эса 2017 йилда дунёга келган. Альба унга оила, бизнес ва карьера борасида балансни топиш қийин эканини таъкидлаган. «Доимо ён беришга тўғри келади. Аммо болаларимнинг соғлиги ва бахти менга ҳаммасидан муҳимроқ», — дейди у.

Кайли Женнер

Kylie Cosmetics брендига 2015 йил Стормининг дунёга келишидан 3 йил аввал асос солинган. Kylie Skin эса 2019 йилдан бошлаб ишлаб чиқарила бошланган. «Мен бу лойиҳа устида ишлашни аллақачон бошлаган эдим», — деган Кайли.

Гвинет Пелтроу

Фото: «Домашний очаг»

Эппл ва Мозес исмли фарзандларини катта қилаётган «Оскар» мукофоти соҳибаси, собиқ турмуш ўртоғи Крис Мартин билан 2008 йилда Goop брендига асос солган. Маҳсулотлар фақатгина аёлларга мўлжалланганига қарамай, Гвинет бизнесда анча муваффақиятга эришган.

Кортни Кардашьян

Фото: «Домашний очаг»

Реалити-шоу юлдузи 2021 йилнинг апрелида Kortni Poosh брендини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. У қизи Пенелопани ана шундай Пуш деб чақиради.

Риз Уизерспун

Фото: «Домашний очаг»

2012 йил «Эмми» мукофоти соҳибаси Pacific Standart номли продюсерлик компаниясига асос солган. Актриса шу билан баробарида Ава, Дикона ва Теннеси исмли фарзандлар тарбияси билан ҳам машғул.

Дрю Бэрримор

Фото: «Домашний очаг»

Олив ва Фрэнки исмли қизларни катта қилаётган Дрю Бэерримор, 2013 йилда Flower Beauty номли косметика брендига асос солган.

Виктория Бекҳэм

Фото: «Домашний очаг»

Виктория 2018 йилда ўғиллари Бруклин, Ромео ва Круз дунёга келганидан кейин либослар ишлаб чиқарувчи компанияга асос солган. Кейинроқ эса қизи Ҳарпер таваллуд топган.

Гвен Стефани

Фото: «Домашний очаг»

No Doubt гуруҳининг собиқ солисти, Кингстон, Зум ва Аполлонинг онаси катта фарзандининг таваллудидан кейин 2013 йилда L.A.M.B. номли кийимлар брендига асос солган.

Сара Жессика Паркер

Фото: «Домашний очаг»

Актриса SJP Collection номли пойабзал ишлаб чиқарувчи брендга асос солганида эгизак фарзандлари Табит ва Мерион 5, ўғли Жейм эса 12 ёшда бўлган.