Эквадорнинг Гуаякиль қамоқхонасидаги маҳбуслар ўртасида юз берган тўқнашувлар натижасида 116 киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда Эквадор президенти Гильермо Лассога таяниб, Associated Press хабар берди.
Президент Эквадор ахлоқ тузатиш муассасалари тизимида фавқулодда ҳолат эълон қилиб, ҳукуматга бошқа ваколатлар қаторида полиция ва аскарларни қамоқхоналарга юборишга рухсат берди, деб ёзади АР.
Матбуот анжумани чоғида Лассо Гуаякилда бўлаётган воқеалар «қайғули ҳодиса»га айланганини таъкидлади. У расмийларнинг қамоқхона устидан назоратни қайта тиклаганига ҳозирча кафолат бера олмаслигини айтди.
«Жиноий тўдалар қамоқхоналарни ҳокимият талашадиган майдонга айлантираётгани ачинарли», — деди у.
Маълум бўлишича, ҳозирги «уруш» қамоқхонада ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи учун Los Lobos ва Los-Choneros маҳбуслар тўдаси ўртасида чиққан низонинг натижаси.
Аввалроқ Бразилия қамоқхонасидаги тартибсизликлар оқибатида 15 нафар маҳбус ҳалок бўлгани, мамлакатдаги қамоқхонадан 400 га яқин маҳбус қочиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)