• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда беш кишининг ўлимига сабаб бўлган Эльбрус чўққисига сафар ташкилотчиси ҳибсга олинди. Терговдан сўнг у айбига иқрор бўлди

    Россия Тергов қўмитасининг Кабарда-Болқория Республикаси бўйича бошқармаси Эльбрус тоғига сафар ташкилотчисини ҳибсга олганини маълум қилди. Сафар давомида Россиянинг турли ҳудудларидан келган беш нафар сайёҳ ҳалок бўлганди. Baza нашрининг аниқлик киритишича, қўлга олинган шахс — Пятигорск округидаги Elbrus.Guide компаниясининг эгаси ва катта йўлбошчиси санкт-петербурглик тадбиркор Денис Алимов. 27 сентябрь куни гумонланувчининг ўзи Кабарда-Болқория пойтахти Налчикда ҳибсга олинганини айтди.

    Элбурсда қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш жараёни, 24 сентябрь, 2021 йил

    Элбурсда қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш жараёни, 24 сентябрь, 2021 йил
    Фото: Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

    «Алимов икки ойга ҳибсга олинди», — дея хабар берди «Интерфакс» Россия Тергов қўмитасининг Кабарда-Болқория бўйича бошқармасига таяниб.

    Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, сафар иштирокчиларининг вафотидан кейин бошланган жиноят иши юзасидан Алимов хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш бўйича сўроқ қилинган. Baza маълумотларига кўра, у тоғга чиқишни режалаштиришда гўёки ой ва об-ҳаво ҳисобида адашганини айтган. Тергов қўмитаси «сафар ташкилотчиси иқрорнома ёзиб мурожаат қилгани ва батафсил кўрсатмалар берганини» айтди, шундан сўнг терговчилар уни ҳибсга олишга қарор қилган. Тергов қўмитаси уни ҳибсга олиш учун судга ариза берган.

    Эльбрусга чиқиш пайтида сайёҳлар ҳалок бўлгач, Денис Алимов биринчи жабрланган аёлни пастга тушириб кетган гиднинг гапларига асосланиб, журналистларга тоғда нима бўлганини батафсил айтиб берди. Тоғга уюштирилган сафарда 19 киши иштирок этган, улардан тўрт нафари профессионал альпинистлар бўлган. 23 сентябрга ўтар кечаси, Алимовнинг сўзларига кўра, гуруҳ Эльбрус биқинига қараб йўл олган. «Биз тун бўйи юрдик, чунки об-ҳаво яхши эди. Жуда зўр бўлмаса-да, у кейинги беш кун учун маъқул вариант эди», — деди у.

    Гуруҳ Эльбрус биқинининг тепасида жойлашган яссиликка 23 сентябрь куни эрталаб соат 10 ларда етиб келди, Алимовнинг сўзларига кўра, бу «кеч» эди. У ерда сафар иштирокчиларидан бирининг мазаси қочган, шундан сўнг гидлар пастроқда аҳволи яхшиланишига умид қилиб, аёлни тоғ белига туширишга қарор қилган. Эрталаб соат 11 ларда гидлардан бири Игорь Данков ва аёл пастга тушишни бошлади. Бу вақтда об-ҳаво ёмонлашган: кучли шамол эсиб, кучли қор ёғган, бунинг натижасида атрофни кўриш даражаси ярим метрга тушиб кетган. Пастда турист аёлнинг аҳволи ёмонлашиб, у ҳушини йўқотган ва гиднинг қўлида вафот этган. «Гид унга нашатир ҳидлатган, чой ичирган. Аммо ҳеч нарса ёрдам бермаган», — деди Алимов.

    Гид марҳум аёлнинг жасади ёнига белги қўйиб, сўнг бир неча соат давомида гуруҳнинг қайтишини кутган. Игорь Данков қутқарувчилар билан рация орқали боғланишга уринган, лекин фалокат сигнали қабул қилинмаган. Гид гуруҳ йўлдан адашган деб қарорга келиб, тоғдан туша бошлаган.

    Алимов гиднинг ҳаракатларини тўғри деб атади. Кечқурун соат 5 ларда гид алоқага чиққан, у координатор билан боғланиб, гуруҳ йўқолгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига хабар беришни сўраган.

    Жабрланувчиларнинг сўзларига кўра, гуруҳнинг қолган аъзолари об-ҳаво ёмонлашганда тоғдан туша бошлаган: бўрон бошланиб, ҳаво ҳарорати -20 даражагача тушиб кетган ва шамол тезлиги секундига 40—70 метргача кўтарилган. Альпинистлар тўда бўлиб тушган, лекин тўсатдан сайёҳлардан бири йиқилиб, оёғини синдириб олган, бу эса ҳаракатланишни мураккаблаштирган. Алимовнинг айтишича, бу ҳалокатга сабаб бўлган: «Жароҳатланган оёқ текширилаётган пайтда қолган иштирокчилар музлай бошлаган». Тушиш пайтида икки киши ҳушидан кетиб, вафот этган. Уч гид гуруҳни уч қисмга ажратиб, пастга тушишни бошлаган. Гуруҳлардан бирида яна икки киши вафот этган, улар 3900 метр баландликдаги чанғи лифтига замбилда олиб кетилган. Қолган сайёҳлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гидлари ёки қутқарувчилари билан пастга тушган.

    Аввалроқ Тергов қўмитаси дастлабки маълумотларга асосланиб, сафарнинг беш иштирокчиси ўлимига қаттиқ совуқ уриши сабаб бўлганини айтганди. Тоғда қутқарилган яна 14 киши касалхонага ётқизилган. Сафарда қатнашган гидлар қаттиқ музлаб қолди, деди Денис Алимов. Унинг сўзларига кўра, икки гид ҳалиям касалхонада, қолган икки нафари уйига қайтган. «Уларга ҳали ҳеч қанақа айблов эълон қилинмаган», — деди у.

    Маълумот учун: Альпинизмда «об-ҳаво ойнаси» деган атама бор, бу муссон ёмғирлари яқинлашиши олдидан тоққа чиқиш принципиал жиҳатдан мумкин бўладиган яхши об-ҳаволи кунлар.

    Мавзуга доир: Эльбрусдаги фожиа. Чўққига чиқиш чоғида беш альпинист ҳалок бўлди, 14 нафари қутқарилди

    29.09.2021, 21:27   Изоҳ (0)   21772
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция президентига тухум отган шахс руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

    29.09.2021, 20:34

    Россиялик мухолифатчи Навальнийнинг заҳарланиши ҳақидаги суриштирув Американинг «Эмми» мукофотига сазовор бўлди

    29.09.2021, 19:58

    Гурбангули Бердимуҳамедов «Жасур туркман» медали билан тақдирланди

    29.09.2021, 19:09

    Шимолий Корея мамлакат тарихида биринчи марта гипертовушли ракета учирди

    29.09.2021, 18:32

    АҚШ Россия ўзининг Марказий Осиёдаги базаларидан фойдаланишни таклиф қилганини тасдиқлади

    29.09.2021, 17:40

    Илон Маскнинг бойлиги 200 млрд доллардан ошди ва у яна дунёнинг энг бой одамига айланди

    29.09.2021, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 11:59

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Дунё | 5 июн, 11:50

    Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин  

    Ўзбекистон | 5 июн, 11:36

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Британиялик олимлар дунёдаги энг кичик скрипкани ясади

    Лайфстайл | 5 июн, 11:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.