• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    WSJ: АҚШ Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларидан фойдаланишни режалаштирмоқда

    АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли ва Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Финляндияда ўтган юзма-юз учрашувда АҚШ ҳарбийларининг Марказий Осиёдаги Россия базаларидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.

    Марк Милли Валерий Герасимов

    Марк Милли Валерий Герасимов
    Фото: Россия Мудофаа вазирлигининг расмий хизмати

    Қайд этилишича, Герасимов ҳамкасбига ҳеч қандай ваъда бермаган. Нашрнинг таъкидлашича, бу мавзу АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Афғонистондан қўшинларни тезлик билан олиб кетганидан сўнг, бу мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган террорчилик таҳдидларни кузатиш ва уларга жавоб қайтариш учун янги имкониятларни қидираётгани туфайли кўтарилган.

    «АҚШ ва Россия терроризм хавфидан хавотирда бўлса-да, Россия билан терроризмга қарши курашиш ғояси, айниқса, сиёсий жиҳатдан, қийинчиликларга тўла», — дейилади нашрда.

    Кремль вакили WSJ’га ушбу маълумот бўйича изоҳ беришдан бош тортди.

    Герасимов ва Милли 22 сентябрь куни Хелсинкидан 40 км узоқликдаги Вантаа шаҳрида учрашганди. Россия Мудофаа вазирлиги учрашувда «ўзаро манфаатли» масалалар муҳокама қилинганини ва у конструктив тарзда ўтганини айтган. Assosiated Press агентлигининг ёзишича, ҳар икки томон ҳам музокаралар тафсилотларини ошкор қилмасликка келишиб олган. Милли кейинчалик: «Бу самарали учрашув бўлди. Буюк давлатларнинг ҳарбий раҳбарлари мулоқот қилганда, дунё хавфсизроқ жойга айланади», деган.

    Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Милли ва Герасимовнинг учрашувига изоҳ берар экан, АҚШ Қуролли кучлари россиялик ҳамкасблари билан зиддиятларнинг олдини олиш учун муҳим бўлган алоқаларни фақат зарурат даражасида олиб бораётганини айтди.

    Май ойида WSJ АҚШ Афғонистон билан чегарадош Ўзбекистон ва Тожикистонда ўз ҳарбий базаларини жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқаётганини ёзган. Базаларни жойлаштириш вариантлари сифатида Вашингтон араб давлатлари ва денгиздаги ҳарбий денгиз кучлари кемаларини ҳам кўриб чиққан. Агар уларни Афғонистонга қўшни мамлакатларга жойлаштириш имконсиз бўлиб чиқса, бу вариантлар ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ушбу хабарга изоҳ берар экан, мудофаа доктринасида мамлакат ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва иншоотларни жойлаштириш назарда тутилмаганини билдирди.

    Июль ойида «Коммерсантъ» манбаларга таяниб ёзган хабарга кўра, 16 июнь куни Женевада бўлиб ўтган саммитда Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байденга Афғонистон секторидаги ҳаракатларни Москва билан мувофиқлаштиришни, Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия базаларини амалий мақсадларда ишлатиш имкониятини таклиф қилди. Кремль бу маълумотни на тасдиқлади ва на инкор этди.

    201-Россия ҳарбий базаси Тожикистонда бўлиб, гарнизон Душанбе ва Бохтар шаҳарларида жойлаштирилган. Бу Россиянинг чегараларидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий объекти. База моторли милтиқ артиллерияси, разведка, зенит-ракета ва бошқа бўлинмалар, шунингдек, ҳарбий ҳаво гуруҳини ўз ичига олади.

    Қирғизистоннинг Чуй вилоятида эса Россиянинг «Кант» авиабазаси жойлашган, у 2003 йилдан буён ишлайди. У ерда «Су-25» ҳужумчи самолётлари ва «Ми-8МТВ» вертолётлари сақланади.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Марказий Осиё давлатларидан 9 мингга яқин афғонистонликни вақтинча қабул қилишни сўради — Bloomberg
    •  WSJ: АҚШ элчихонаси Давлат департаментини «Толибон» тез орада Кобулни эгаллаб олиши ҳақида огоҳлантирган

    28.09.2021, 10:30   Изоҳ (0)   32513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канадада уйғур турклари 148 йиллик черковни масжидга айлантирди

    28.09.2021, 08:24

    Исландияда Европада илк бор аёллар парламентдаги ўринларнинг ярмидан кўпини қўлга киритганди. Овозлар қайта санаб чиқилгач, кўпчилик ўрин эркакларда қолди

    27.09.2021, 23:44

    Туркманистонда президент, вазирлар ва депутатлар мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги шарафига бир-бирини медаллар билан тақдирлади

    27.09.2021, 19:27

    COVID-19 ҳаёт давомийлигининг қисқаришига олиб келди, сунъий интеллект коронавирусга қарши дори танлаб беради. Коронахабарлар

    27.09.2021, 18:11

    «Толибон» афғонистонликларга соқол олдиришни тақиқлади, Ашраф Ғани толибларни қўллаб-қувватлашга даъват этди. Афғонистон янгиликлари

    27.09.2021, 17:25

    Япония биринчи марта Хитой, Россия ва КХДРни кибермакондаги таҳдидлар деб атади

    27.09.2021, 16:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.