• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» афғонистонликларга соқол олдиришни тақиқлади, Ашраф Ғани толибларни қўллаб-қувватлашга даъват этди. Афғонистон янгиликлари

    «Толибон» Афғонистон аҳолисига сартарошхоналарда соқол олдиришни тақиқлади

    «Толибон» эркаклар сартарошхоналарига мижозларнинг соқолларини қиртишлаб олиб ташлашни тақиқлади. Ушбу тақиқни Афғонистон янги ҳукумати шариат қоидалари билан изоҳлади.

    Тегишли буйруқлар Ҳилманд ва Ҳирот вилоятларидаги, шунингдек, Кобулдаги сартарошхоналарга келиб тушган.

    Сартарошхоналар эгалари ва ходимларининг сўзларига кўра, мазкур тақиқ уларнинг бизнесини касодга учраганини билдиради.

    Таъкидланишича, 2011 йилда толиблар ҳокимиятдан четлатилгач, сартарошхоналар, биринчи навбатда, ёшлар орасида барқарор тарзда оммалашиб кетган эди.

    Мавзуга доир: «Қўлларни чопиб ташлаш хавфсизликни таъминлаш учун зарур». «Толибон» Афғонистонда жисмоний жазоларни қайтадан жорий қилмоқчи

    Афғонистон собиқ президенти «Толибон» билан ҳамкорликка даъват этди

    Афғонистоннинг қочоқ президенти Ашраф Ғанининг Facebook’даги саҳифасида унинг номидан халқаро ҳамжамиятга қаратилган «Толибон» ҳукуматини қўллаб-қувватлашга қаратилган даъват пайдо бўлди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Халқаро ҳамжамият афғон халқидан ўзини четга олмасдан, жорий ҳукумат билан ҳамкорлик қилиши керак», — дейилган Ғанининг постида.

    «Уларга ёрдам беринг, музлатилган маблағларни афғон халқига қайтаринг ва уларни (Афғонистоннинг янги ҳукуматини) тан олинг», — дейилган собиқ президент хабарида.

    Бироз вақт ўтгач, Афғонистон собиқ президентининг Twitter саҳифасида унинг Facebook’даги аккаунти аввалроқ хакерлик ҳужумига учрагани ҳақида хабар пайдо бўлди. Ғани огоҳлантиришича, у аккаунтини ўз қўлига қайтариб олмагунича, у ердаги барча постларни ҳам ҳақиқатга тўғри келади, деб ҳисоблаш мумкин эмас.

    Мавзуга доир: «Толибон» Ашраф Ғани Афғонистондан ўғирлаб кетган пуллар қайтарилишини талаб қилди

    Толиблар Афғонистонга халқаро рейсларни қайта тиклашни сўради

    «Толибон» авиакомпаниялардан Афғонистонга халқаро рейсларни қайта тиклашни сўради. Толиблар ҳукумати авиакомпаниялар билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга ваъда бериб ва Кобул аэропортидаги муаммолар ҳал қилинганини айтиб, халқаро парвозларни қайта бошлашга даъват этди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Абдулқаҳҳор Балхийнинг айтишича, халқаро рейслар тўхтаб қолиши натижасида афғонлар иш ва ўқиш юзасидан саёҳат қилиш имкониятидан маҳрум бўлган.

    Ҳокимият тепасига «Толибон» келганидан буён аэропортдан чекланган миқдорда гуманитар ва йўловчи рейслари амалга оширилган. Аммо тижорий хизматлар қайта бошланганича йўқ, чунки аэропорт ўн минглаб хорижликлар ва афғонларнинг тартибсиз эвакуация қилиниши натижасида ёпилган эди.

    Кейинроқ ҳаво бандаргоҳи Қатар ва Туркия техник гуруҳлари ҳамкорлигида очилди. Ҳозир баъзи авиакомпаниялар, шу жумладан, Покистон халқаро ҳаво йўллари чекланган хизматларни таклиф қилмоқда, бироқ чипталар нархлари одатдагидан кўп баробар қимматроқ.

    Мавзуга доир: Кобул халқаро аэропорти расман қайта ишга тушди

    Қозоғистон Афғонистон ҳукумати билан алоқаларни йўлга қўйишга тайёр

    Қозоғистон Афғонистон янги ҳукумати билан ишчи алоқаларни ўрнатишга тайёр, аммо уларни тан олиш ҳақида ҳозирча гап бормаяпти, деди Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров Республиканинг Кобулдаги элчиси Алимхан Есенгелдиев ва Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакий ўртасида бўлиб ўтган учрашувни изоҳлар экан.

    «Учрашувда Қозоғистон Республикаси номидан афғон халқига гуманитар ёрдам бериш ва савдо масалалари муҳокама қилинди. Бундан ортиқ ҳеч нарса йўқ. Тан олиш ҳақида ҳозирча гап бормаяпти. Биз янги ҳукумат билан ишчи муносабатларни йўлга қўйишга тайёрмиз. Бу ҳозир ушбу мамлакат олдида турган гуманитар масалаларни ҳал қилиш учун муҳим», — деди Смадияров.

    Сентябрь бошида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев республика, биринчи навбатда, жуда зарур гуманитар муаммоларни ҳал қилиш учун янги ҳукумат билан конструктив ишчи алоқаларни йўлга қўйишга тайёрлигини маълум қилган эди.

    Мавзуга доир: Қирғизистон «Толибон» билан алоқаларни йўлга қўймоқда. Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Афғонистон ҳукумати вакиллари билан учрашди

    Афғонистонда тез орада янги намунадаги паспортлар берилади

    Афғонистон фуқаролари томонидан аввалги режим даврида олинган паспортларнинг барчаси амалда қолади, аммо тез орада «Афғонистон ислом амирлиги» (мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олган «Толибон» ўз-ўзига берган ном) деган давлат номи туширилган янги намунадаги ҳужжатлар берила бошлайди. Бу ҳақда муваққат ҳукумат ахборот ва маданият вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.

    Сўнгги вақтларда Афғонистонда паспортлар берилиши тўхтатиб қўйилган эди, бу эса мамлакатнинг бир нечта шаҳарларида кетма-кет намойишларни келтириб чиқарган эди. 20 сентябрь куни «Толибон» раҳбарияти Аълам Ғулом Ҳаққонийни Афғонистон ИИВ ҳузуридаги паспортлар бериш масалалари бўйича бош бошқарманинг янги бошлиғи этиб тайинлаган эди.

    Мавзуга доир: «Толибон» тузган ҳукуматнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, визалар қора бозори гуллаб-яшнамоқда. Афғонистон янгиликлари

    27.09.2021, 17:25   Изоҳ (0)   49648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Япония биринчи марта Хитой, Россия ва КХДРни кибермакондаги таҳдидлар деб атади

    27.09.2021, 16:24

    Рамзан Қодиров сайловда 99,7 фоиз овоз тўплаб, жаҳон рекордини ўрнатди

    27.09.2021, 14:27

    Қирғизистон президенти Афғонистондан келган этник қирғизлар учун шаҳарча қурилишини бошлаб берди

    27.09.2021, 13:43

    ЖССТ 15 йил ичида биринчи марта ҳаво сифати бўйича тавсияларини кучайтирди. Ҳаво ифлосланишидан йилига 7 млн киши вафот этади. Бу чекиш оқибатидаги ўлим даражасига...

    27.09.2021, 12:31

    ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганишни янги жамоа билан давом эттиради

    27.09.2021, 12:16

    Эрдўғон АҚШни Афғонистон каби Сурия ва Ироқдан ҳам ўз қўшинларини олиб чиқишга чақирди

    27.09.2021, 10:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Урганчда шоқоллар юргани юзасидан муносабат билдирилди (видео)

    Ўзбекистон | 28 июн, 09:45

    “Мени телевидениега чиқарилмасин, деган топшириқни ким берганини билмайман” — хонанда Хуршид Расулов “запрет”га тушгани ҳақида

    Мусиқа | 28 июн, 09:04

    Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 08:33

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.