• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    COVID-19 ҳаёт давомийлигининг қисқаришига олиб келди, сунъий интеллект коронавирусга қарши дори танлаб беради. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 231 898 110 кишини ташкил қилмоқда, шуларнинг 4 749 570 нафари вафот этган. Шунингдек, айни пайтгача жаҳонда 6,105 миллиард доза вакцина қўлланилган.

    Касалланганлар сони бўйича АҚШ (42,9 миллион), Ҳиндистон (33,6 миллион), Бразилия (21,3 миллион), Буюк Британия (7,7 миллион) ва Россия (7,3 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Ханой маъмурияти коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун икки ой олдин қўйилган чекловларни енгиллаштирди

    Ханой маъмурияти коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун икки ой олдин қўйилган чекловларни енгиллаштирди
    Фото: EPA

    2020 йилда умр кўриш давомийлиги 2019 йилга нисбатан 29 мамлакатдан 27 тасида, жумладан Европанинг аксарият давлатлари ва АҚШда камайган. Бу ҳақда International Journal of Epidemiology чоп этилган Оксфорд университетининг тадқиқотидан айтилган.

    Ҳаёт давомийлигининг энг катта қисқариши АҚШ ва Литвада эркаклар орасида қайд этилган — мос равишда 2,2 ва 1,7 йилга. 11 мамлакатда эркаклар орасида, саккиз мамлакатда эса аёллар орасида ўртача умр кўриш давомийлигининг бир йилдан кўпроққа қисқаргани қайд этилган.

    Тадқиқотчилар умр кўриш давомийлигининг пасайишини 60 ёшдан ошган одамларнинг ҳамда COVID-19 га чалинган беморларнинг ўлими ортиши билан боғлади.

    Сентябрь бошида Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова мамлакатда умр кўриш давомийлигининг паст бўлишига асосий сабаб меҳнатга лаёқатли фуқаролар ўлимининг юқори бўлиши эканини айтганди.

    Мавзуга доир: Олимлар COVID-19 туфайли инсониятнинг 20,5 миллион йиллик умри бевақт тугаганини аниқлади

    Кюсю университети биорегуляция тиббиёт институтининг япониялик тадқиқотчилар гуруҳи сунъий интеллект тизимини ишлаб чиқди, тизим турли касалликларга қарши дори-дармонларни аниқлаш учун кўплаб кимёвий моддаларни текширишга қодир.

    Профессор Накаяма Кейити раҳбарлигидаги бир гуруҳ мутахассисларнинг маълум қилишича, сунъий интеллект дастурий таъминоти 2,5 миллиондан ортиқ патоген оқсиллар ва уларнинг таъсирини ушлаб тура оладиган кимёвий бирикмаларни ўрганган.

    Олимларнинг фикрига кўра, керакли дори-дармонларни топишнинг анъанавий усулларига кўп вақт ва куч сарфланади, чунки улар кўплаб кимёвий моддалар билан кўп сонли тажрибалар ўтказишни талаб қилади.

    Хабарда айтилишича, тизимда бир дақиқада 6 мингтагача кимёвий моддалар таҳлил қилинади.

    Ишлаб чиқувчиларга кўра, дастур коронавирус билан курашиш учун аввалги глаукома (кўксув) воситасидан фойдаланишни тавсия қилган. Шартли ҳужайралар билан ўтказилган кейинги тажрибалар шуни тасдиқладики, ушбу препарат вирусли инфекцияни тўхтата олади.

    Накаяманинг таъкидлашича, сунъий интеллект дори-дармонларни одамларга қараганда 10 000 баравар тезроқ аниқлай олади. Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар дастурнинг саратон ва бошқа касалликларга даво топиш жараёнини тезлаштиришига ва соддалаштиришига умид қилмоқда.

    Мавзуга доир: АҚШда COVID-19 симптомлари пайдо бўлишидан ҳимоя қилувчи дори клиник синовлардан муваффақиятли ўтди

    АҚШнинг Pfizer коронавирусга қарши вакциналари компанияси бош директори Алберт Бурланинг айтишича, COVID-19 пандемиясидан кейин бир йил ичида нормал ҳаётга қайтиш мумкин, бунинг учун ҳар йили аҳолини эмлаш талаб этилади.

    «Биз нормал ҳолатга қайта оламиз, деб ўйлайман. Бу коронавируснинг янги штаммлари пайдо бўлмайди дегани эмас. Менимча, биз вакциналарсиз оддий ҳаёт кечира олмаймиз», — деди Бурла.

    «Бизда коронавирусдан камида бир йил ҳимоя қиладиган дорилар бўлади. Менимча, энг ҳақиқатга яқин сценарий — бу ҳар йили аҳолини эмлаш», — дея қўшимча қилди Pfizer раҳбари.

    Унинг сўзларига кўра, компания яқинда ўз вакцинаси бўйича 5—11 ёшли болаларда ўтказилган тадқиқот маълумотларини АҚШнинг озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига кўриб чиқиш учун тақдим этади. Бурланинг сўзларига кўра, тадқиқот ушбу ёш гуруҳи учун препаратнинг самарадорлиги ва ишончлилигини исботлаган.

    Мавзуга доир: АҚШ бош инфекционисти коронавирусдан кейин нормал ҳаётга қайтиш муддатини баҳолади

    Шунингдек:
    • Швеция бош эпидемиологи Андерс Тегнеллга кўра, Швеция ҳукуматининг ўзини яккаламаслик стратегияси тўғри бўлган, чунки бу чора фақатгина ўлим даражаси паст бўлган пандемиянинг биринчи тўлқинларида омон қолишга имкон берган. Тегнелл вакцинани коронавирус тарқалишини «оқилона» назорат қилишнинг ягона йўли деб билади. «Ҳарқалай, бошқа йўл йўқдек туюлади», — дейди мутахассис. Аммо, эмлаш ёрдамида ҳам, COVID-19 дан бутунлай қутулишнинг иложи бўлмаяпти, дея давом этди у. «Биз бошиданоқ бу биз у билан яшашни ўрганишимиз керак бўлган касаллик эканини исботлашга ҳаракат қилдик. Тобора кўпроқ давлатлар бу позицияни эгалламоқда, чунки ҳатто мукаммал вакцина билан ҳам, биз уни фақат назорат қила оламиз, лекин бутунлай йўқ қила олмаймиз», — деди Тегнелл. Унинг фикрига кўра, келажакда одамлар «касалхоналарда COVID-19 билан касалланишнинг бир нечта ҳолатлари» инсоният ҳали тўлиқ назорат қила олмаган «грипп ёки бошқа касалликларнинг бир нечта ҳолатлари» билан бир хил қабул қилинишига кўникиши керак бўлади.

    27.09.2021, 18:11   Изоҳ (0)   15146
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» афғонистонликларга соқол олдиришни тақиқлади, Ашраф Ғани толибларни қўллаб-қувватлашга даъват этди. Афғонистон янгиликлари

    27.09.2021, 17:25

    Япония биринчи марта Хитой, Россия ва КХДРни кибермакондаги таҳдидлар деб атади

    27.09.2021, 16:24

    Рамзан Қодиров сайловда 99,7 фоиз овоз тўплаб, жаҳон рекордини ўрнатди

    27.09.2021, 14:27

    Қирғизистон президенти Афғонистондан келган этник қирғизлар учун шаҳарча қурилишини бошлаб берди

    27.09.2021, 13:43

    ЖССТ 15 йил ичида биринчи марта ҳаво сифати бўйича тавсияларини кучайтирди. Ҳаво ифлосланишидан йилига 7 млн киши вафот этади. Бу чекиш оқибатидаги ўлим даражасига...

    27.09.2021, 12:31

    ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганишни янги жамоа билан давом эттиради

    27.09.2021, 12:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.