• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Улар учун битта ҳаёт камлик қилар, эҳтимол». «Суғур куни» фильми билан боғлиқ 10 факт

    21 сентябрь куни актёр Билл Мюррей 71 ёшини нишонлади. Бир неча фильмларда муваффақиятли ролларни ижро қилганига қарамай, актёр томошабинларга айнан «Суғур куни»даги ижроси билан яхши таниш. Шуни инобатга олган ҳолда мазкур фильм билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Сценарий

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фильм сценарий муаллифи Дэнни Рубиннинг картина ғояси устида ишлашида иккита бошланғич нуқта бор эди. Биринчиси сал аввалроқ вампирлар ҳақида ўқиган китоби бўлган. Ёзувчи мангу яшаш, унинг одамга қандай таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ўйга толган. Робин вазият таъсири остида ўсишга тайёр бўлмаган одамни: улғаймаган маълум бир шахсни тасаввур қилгани ҳақида ёзган. «Балки, бундай болаларнинг вақти кўпроқ бўлса, улар алал-оқибат улғаяр. Уларга бир ҳаётнинг ўзи камлик қилар, эҳтимол». Иккинчи бошланғич нуқта эса Герман Гессенинг «Сиддхартха» китоби бўлган. Ва ниҳоят Рубин ўзининг ҳамиша бир куни такрорланадиган қаҳрамон ҳақидаги ғоясини ёдга олган. Фильмнинг фалсафаси айнан шунга асосланган.

    Бош қаҳрамонни Том Хэнкс гавдалантириши мумкин эди

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Режиссёр Гарольд Рамис ва Билл Мюррейни бир неча йиллик ҳамкорлик ва дўстлик боғлаб турарди. 90 йиллар бошида улар «Арвоҳларни овлаб» сиквелида биргаликда суратга тушган. Бу Рамисга дастлаб бош қаҳрамонни гавдалантирувчи актёрни танлаши учун шубҳаланишига тўсқинлик қилмаган. Сценарийнинг биринчи вариантига кўра Фил 20 яшар ёш йигитча бўлган. Аммо суратга олиш ишлари бошланиши билан режиссёр қаҳрамон ёшини 40 га ўзгартирган. Айнан шу сабаб ҳам бу босқичда Гарольд Том Хэнкснинг энг яхши номзод деб билган. Навбатдаги лойиҳалар билан банд экани сабаб Том мазкур ролни ўйнашдан воз кечган. Шундан кейин ижро бир вақтнинг ўзида ёқимтой ва разил бўлиб кўринишни уддасидан чиқадиган Бил Мюррейга насиб қилган.

    Фильм сабаб дўстлар орасидан қора мушук ўтган

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Ҳамкорликда ишланган «Суғур куни» анча йиллик дўстларни уриштириб қўйган. Биллнинг доимий маслаҳатлари, инжиқликлари ва ҳамиша ёмон кайфиятда экани Гарольднинг жонига теккан ва оқибатда у билан гаплашмай қўйган. Дўстлар орадан 20 йил ўтибгина ярашиб олган.

    Ўткир тишли суғур

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фильмда бир нечта суғур суратга олинган. Улар Панксатони шаҳридаги ҳайвонот боғидан топилган. Тасвирга тушишни қотирадиган энг йирик суғур сакраб йўқолиш дублларидан бирида Мюррейни тишлаб олган. Актёр бу ҳақида шундай эслайди: «Суғур менга биринчи кунданоқ тиш қайрашни бошлаган».

    Сунъий қор

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фильм Вудстокда суратга олинган, сюжетга кўра воқеалар февраль ойининг бошида содир бўлган. Тасвирга олиш жараёни 1992 йил 18 мартда бошланган ва июнга қадар давом этган. Шу сабаб ҳам аксарият ҳолларда сунъий қордан фойдаланилган. Бунинг учун замбаракдан ёки суратга олиш майдончаси ўт ўчиришда ишлатиладиган кўпикдан фойдаланилган.

    Сценарийга киритилган ўзгартириш

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Дастлаб сценарийга кўра, Мюррейнинг қаҳрамони вақт тузоғида 10 минг йил вақт кечириши керак эди. Аммо кейин сценарий қайта ишланган ва муддат 10 йилгача қисқартирилган. Бу вақт ичида Фил француз тилини, пианинода чалишни ўрганиб олган, тиббий билимларга эга бўлган ҳамда муз ҳайкалтарошлиги бўйича моҳир уста бўлган. Экранда суғур кунининг 42 марта такрорланишигина кўрсатилган.

    Синмас соат

    Режиссёр ва сценарий муаллиф ғоясига биноан эпизодлардан бирида Билл Мюррей будилникни уриб чилпарчин қилиши керак бўлган. Аммо соат улар ўйлаганидан ҳам мустаҳкамроқ бўлиб чиққан. Актёр бутун кучи билан отганида унда шунчаки тирналишлар ҳосил бўлган, холос. Шундан кейин болғадан фойдаланилган. Энг қизиғи, шундан кейин ҳам ундан овоз янграши тўхтамаган. Шундан кейин ўша лаҳзани қолдиришга қарор қилинган.

    «Билл Мюррей бу ерга қадам босган» 

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фильм экран юзини кўргандан кейин Вудсток ҳукумати сюжетга кўра Фил Коннорс ҳар 2 февралда тушиб кетадиган кўлмакни маҳаллий диққатга сазовор жойга айлантирган. Эндиликда у ерда: «Билл Мюррей бу ерга қадам босган» деган ёзув борлигини кўриш мумкин.

    Санъат асари

    «Суғур куни» 1993 йил 12 февраль куни экран юзини кўрган. Мухлислар томонидан илиқ қабул қилинган картина АҚШ ва Канаданинг ўзида 71 миллион доллар тўплаган. 2007 йилда Premierе журнали мазкур фильмни ҳамма вақтнинг энг яхши 50 комедияси рўйхатига киритган. Шундан кейин Америка киносанъат институти «Суғур куни»ни фентези жанридаги энг яхши 10 фильм рўйхатида саккизинчи деб топган.

    Мухлислардан мактуб

    Фильм экран юзини кўргандан кейин сценарий муаллифи Дэнни Рубинга мухлислардан мактублар ёғила бошлаган. Турли дин вакиллари хат ёза бошлаган ҳамда уларнинг ҳаммаси «Суғур куни»ни айнан уларнинг эътиқодига мос иллюстрация эканини ёзиб қолдирган. Фильмда маънан ўсмайдиган одам ҳалқа ичидаги олмахон сингари айланиб юриши кўрсатиб берилган. Америка Қўшма Штатларида эса ҳар февраль ойининг иккинчи санаси «Суғур куни» сифатида нишонланади.

    Мавзуга доир:

    • «Суғур куни» юлдузи Билл Мюррейни ўз жонига қасд қилишдан картина қутқариб қолган
    • Фил ва унинг сояси: АҚШда «Суғур куни» нишонланди (фото)

    27.09.2021, 18:57   Изоҳ (0)   23784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кетказган вақтингизга ачинмайсиз: Анжелина Жоли иштирокидаги қизиқарли сюжетга эга фильмлар

    26.09.2021, 16:50

    Дэниел Крейг Британия ҳарбий-денгиз флотининг фахрий офицерига айланди. Жеймс Бонд ҳам айнан шу лавозимда хизмат қилади

    25.09.2021, 21:57

    Кристен Стюарт малика Диана образида: «Спенсер» фильмининг илк расмий трейлери тақдим қилинди

    25.09.2021, 16:52

    Леонардо Ди Каприо сунъий гўшт етиштириш стартапига сармоя киритди

    24.09.2021, 21:57

    Раъно Зокирова: «Машҳур сулола вакили эмасман, лекин бир марта Ботир Зокировнинг қизиман, деб ёлғон гапиришга мажбур бўлганман»

    24.09.2021, 17:33

    Турк актёри Бурак Ўзчивитнинг қиёфадоши Бурак Хон ўзбек сериалида суратга тушмоқда (видео)

    24.09.2021, 14:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.