Машҳур турк актёри Бурак Ўзчивитнинг қиёфадоши Бурак Хон ўзбек сериалида суратга тушмоқда. Бу ҳақда актёр «Омон-омон» кўрсатувида сўзлаб берди.
«Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшайман. Икки йилдан бери актёрлик соҳасидаман. Ўзбек режиссёридан таклиф бўлганида, ҳам мамлакатга саёҳат қилиш, ҳам ишлаш мақсадида таклифга розилик билдирдим. Агентим менга сценарийни кўрсатганида, у комедик сериал бўлгани учун менга маъқул бўлди», — дейди актёр.
Картина директори Бекзод Маҳкамов сериалга нима учун айнан турк актёри танлангани ҳақида гапирди:
«Томошабинларимиз турк сериалини севиб томоша қилади. Бундан ташқари, Бурак Хоннинг ташқи қиёфаси бизнинг сериалимизга мос келади. Шунинг учун, янгилик қилиш мақсадида сериалимизга уни таклиф қилдик. Сериалнинг ишчи номи ‘Паст кетиш йўқ’ деб номланади. Сериалда икки профессионал ошпазнинг ўзаро рақобати кўрсатиб берилади».
https://www.instagram.com/p/CTFSFWLN02M/
Изоҳ (0)