Голливуд юлдузи ва экология курашчиси сунъий гўшт етиштиришга ихтисослашган стартапга сармоя киритди, деб хабар беради «Film.ru».
Леонардо Ди Каприо бирданига икки компанияга сармоя киритган: Исроилнинг Aleph Farms ва Нидерландиянинг Mosa Meat компаниялари. Aleph Farms биринчи бўлиб космосда гўшт ўрнини босувчи маҳсулот етиштиргани ва 3D принтерда рибай стейкини чоп этгани билан танилган бўлса, иккинчи компания лаборатория шароитида ҳужайралардан гўшт етиштирган.
Таъкидланишича, ушбу мавзу ҳозирда фаол муҳокама қилинмоқда, чунки сунъий гўшт ҳам ҳайвонларнинг ҳужайраси ёрдамида етиштирилади ва ишлаб чиқариш дастлабки босқичларда бўлиб, экология тарафдорларининг кўплаб танқидларига учрамоқда. Бироқ Ди Каприо иқлим ўзгаришига қарши курашувчилар ҳаракатининг энг машҳур аъзоларидан бири бўлиб, унинг ғояси ҳақиқатда ёрдам бериши мумкин.
Актёр фақатгина инвестиция киритибгина қолмай, корхоналарга консультация бериб келади. Унинг фикрича, овқатланиш тизимини трансформация қилиш иқлим инқирозидан қутулишнинг яна бир йўли ҳисобланади. Буни эса сунъий гўштни етиштириш орқали амалга ошириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Леонардо Ди Каприо иқлим муаммолари бўйича БМТнинг тинчлик элчисига айланганди.
Изоҳ (0)