«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
19:59, 26.09.2021 32079

Кейт Уинслет, Мэнди Мур ва бошқа юлдузларнинг «Эмми-2021» тақдирлаш маросимидаги энг эсда қоларли образлари

19 ва 20 сентябрь кунлари Лос-Анжелесда «Эмми» мукофотининг 73-тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унга ташриф буюрган юлдузларнинг энг ўзига хос образларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Элизабет Ольсен

Фото: Cosmopolitan

Актриса либос борасида оддийлик ва башангликни афзал билган. Опа-сингил Мэри-Кейт ва Эшли Ольсен томонидан тақдим қилинган кўйлакда ташриф буюрган Элизабет аксессуар билан образини якунлаган.

Анжела Бассет

Фото: Cosmopolitan

Анжела либосида пушти ва қорани умумлаштиришнинг уддасидан чиққан.

Кейт Уинслет

Фото: Cosmopolitan

Кейт Уинслет эса ҳар доимгидек классик бичимли қора либосда ташриф буюрган. Ушбу образи билан у сарвқомат ва жозибали кўринган.

Жерни Смоллетт

Фото: Cosmopolitan

Жерни эса маликаларникидек либос кийиб тўқ рангли помада билан лабини бўяган.

Мэнди Мур

Фото: Cosmopolitan

Мэнди бўлса, бел қисмига урғу берилган, аммо шу билан бирга бичими ўзгача қирмизи либос кийишни афзал билган.

Реге Пейж

Фото: Cosmopolitan

Актёр Реге қора костюмда янада башанг кўринган.

Минди Калинг

Фото: Cosmopolitan

Минди Калинг бел қисмида катта банти бор, атлас матодан тикилган қора либос кийган. Образини бриллиантли тақинчоқ билан безаган.

Яра Шаҳиди

Фото: Cosmopolitan

Эндигина 21 ёшни қаршилаган Яра яшил ўзига хос либос кийиб, сочини йиғиб турмаклашни афзал билган.

Америка Феррера

Фото: Cosmopolitan

Америка Феррера қизил йўлакда сиёҳранг, сипо бичимли либосда кўриниш берган. Фируза рангли зираги эса янада ўзига хос кўринишига ҳисса қўшган.

София Буш

Фото: Cosmopolitan

Эмма Коррин

Фото: Cosmopolitan

Оливия Колман

Фото: Cosmopolitan

Жиллиан Андерсон

Фото: Cosmopolitan

Трейси Эллис Росс

Фото: Cosmopolitan

Энни Мерфи

Фото: Cosmopolitan

Женнифер Кулиж

Фото: Cosmopolitan

Мозес Ингрем

Фото: Cosmopolitan

Макс Мингелла

Фото: Cosmopolitan