«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:59, 23.09.2021 10877

Қовоқча ва бақлажонга помидор қўшиб тайёрланадиган мазали егулик

Оила аъзоларингиз ва фарзандларингизга тайёрлаб беринг.

Фото: Russian Food

Керакли маҳсулотлар:

  • қовоқча — 1 дона;
  • бақлажон — 1 дона;
  • сабзи — 1 дона;
  • пиёз — 1 дона;
  • кўкатлар;
  • саримсоқ пиёз — 1 дона;
  • помидор — 1 дона;
  • туз, мурч;
  • ўсимлик ёғи — 6 ош қошиқ;
  • шакар — 3 г.

Тайёрланиш жараёни

  • Сомонча шаклида тўғралган қовоқчани тузлаб, 10 дақиқага қолдиринг.
  • Помидорни қирғичдан чиқаринг.
  • Пиёзни ярим думалоқ, булғори қалампири ва сабзини сомонча шаклида тўғранг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товада бақлажонни қовуриб олинг.
  • Сабзини қўшиб қовуришда давом этинг.
  • Қолган сабзавотларни алоҳида қовуриб олинг.
  • Ҳаммасини аралаштиринг, қирғичдан чиқарилган помидор қўшинг.
  • Туз, шакар қўшиб аралаштиринг.
  • Майдаланган саримсоқ ва кўкат қўшинг.

Ёқимли иштаҳа!