• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ тўлиқ эмланган сайёҳлар учун ўз чегараларини очади, Pfizer вакцинаси болалар учун хавфсиз деб топилди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 229 053 099 кишини ташкил қилмоқда, шуларнинг 4 699 734 нафари вафот этган. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (42,2 миллион), Ҳиндистон (33,4 миллион), Бразилия (21,2 миллион), Буюк Британия (7,5 миллион) ва Россия (7,1 миллион) етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари, жаҳонда шу пайтга қадар қўлланилган коронавирусга қарши вакциналар 5,936 миллиард дозадан ошди.

    Индонезияда кинотеатрлар очилди

    Индонезияда кинотеатрлар очилди
    Фото: EPA

    Pfizer вакцинаси беш ёшдан ошган болалар учун хавфсиз бўлиб чиқди

    Pfizer ва BioNTech компанияларининг коронавирусга қарши вакцинаси 5 дан 11 ёшгача бўлган болалар орасида синовларнинг иккинчи босқичидан муваффақиятли ўтди.

    «5—11 ёшдаги иштирокчилар учун вакцина хавфсиз бўлиб чиқди, уни яхши қабул қилишди ва антитаналарнинг барқарор нейтраллаштирувчи реакцияси қайд этилди», — дейилади Pfizer баёнотида.

    Аниқлик киритилишича, синовларда қатнашган 12 ёшгача бўлган болаларга уч ҳафталик танаффус билан препарат ҳар бири 10 мкг бўлган иккита дозада киритлган. Ушбу ёшдаги болалар учун 10 мкг дозировка хавфсизлик ва иммунитет ҳосил бўлиши нуқтаи назаридан оптимал ҳисобланади. 12 ёшдан катталарга юбориладиган ҳар битта доза эса 30 мкгга тенг.

    Иккинчи дозадан кейин болаларда «кучли» иммунитет реакцияси аниқланган, кузатилган ножўя таъсирлар эса 16—25 ёшли иштирокчиларда қайд этилганлари билан ўхшаш бўлган.

    Pfizer тадқиқот натижаларини иложи борича тезроқ АҚШ ва Евроиттифоқнинг ваколатли органларига юбориш ниятида.

    Шунингдек, Pfizer 2021 йил охиригача 2—5 ёш ҳамда 0,5—2 ёшли болалар орасида ўтказилган синовлар натижаларини ҳам эълон қилади.

    Мавзуга доир: COVID-вакцина 6 ойлик болаларда синовдан ўтказилади, Қозоғистон аҳолисининг 60 фоизи эмланди. Коронахабарлар

    АҚШ ноябрдан тўлиқ эмланган сайёҳлар учун ўз чегараларини очади

    АҚШ пандемия бошида Евроиттифоқ ва бошқа мамлакатлардан кириш учун қўйилган чекловларнинг аксарияти бекор қилинишини эълон қилди. Ноябрдан тўлиқ эмланган сайёҳлар мажбурий карантиндан ўтмасдан мамлакатга кириши мумкин бўлади.

    Коронавирусга қарши тўлиқ эмланмаган чет элликлар АҚШга сафардан олдин ва у ерга етиб келганидан кейин тест топшириши керак бўлади.

    АҚШга киришга тақиқ 2020 йил мартида ўша пайтдаги президент Дональд Трамп томонидан жорий қилинган эди. Айни пайтда ушбу тақиқ Шенген ҳудуди мамлакатлари, Буюк Британия, Ирландия, Хитой, Ҳиндистон, Жанубий Африка Республикаси, Бразилия ва Эрон учун ҳамон амал қилиб келмоқда. Жо Байден президентликка киришганидан кейин бу чекловларни бекор қилишдан бош тортиб, Евроиттифоқ ва АҚШнинг ўзида танқидларга учради. Евроиттифоқ америкаликлар учун шундай тақиқни июнда бекор қилганди.

    Мавзуга доир: Трамп Байденнинг инаугурациясидан бир кун аввал коронавирус туфайли АҚШга киришга қўйилган тақиқни бекор қилди

    Чехия аҳолиси COVID-вакцинанинг учинчи дозаси билан эмланади

    Чехияда касалланиш ҳолатларининг ортиши фонида аҳоли коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмланишни бошлайди.

    Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги 60 ёшдан ошганлар, тиббиёт ходимлари ва хавф гуруҳида бўлган бошқа фуқароларга вакцинанинг учинчи дозасини юборишни тавсия қилди.

    20 сентябрь, душанба куни қарийб 8 минг кишига учинчи доза билан эмланиш ҳуқуқига эга экани ҳақида ҳукуматдан хабарномалар юборилган.

    Учинчи дозани иккинчисидан камида саккиз ой ўтгач олиш мумкин. Иммун тизими заиф бўлган ва жиддий касалликлари бўлган одамлар эса «бустер» дозасини тўрт ҳафтадан кейин олади.

    Қўшимча дозалар сифатида Pfizer ва Moderna вакциналаридан фойдаланилади.

    Чехияда пандемия бошидан буён 1,6 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинган, шуларнинг қарийб 30 минги вафот этган. Аҳолининг 5,9 миллион нафари тўлиқ эмланган.

    Мавзуга доир: Чехияда пандемия бошидан буён соғлиқни сақлаш вазири тўртинчи марта алмашди

    Грецияда коронавирус чекловлари муддати узайтирилди

    Греция ҳукумати коронавирус билан боғлиқ чекловларнинг амал қилиш муддатини 27 сентябргача узайтирди, шунингдек, сайёҳларга трансфер буюртма қилишда вакцинация сертификати, манфий натижали ПЗР-тест ёки экспресс тестни тақдим этиш мажбуриятини юклади.

    Бино ичида жойлашган кафе, бар, ресторан, тунги клуб ва дискотекаларга ташриф буюриш бўйича чекловлар ўз кучида қолди: у ерга фақат эмланганлар ёки касал бўлиб ўтганлар киритлади.

    Ўқув муассасалари масофадан дарс беришда адавом этмоқда. Бино ичида ишлайдиган хизмат кўрсатиш соҳасининг эмланмаган ходимлари ҳафтада бир марта коронавирусга таҳлил топшириши керак. Санитария меъёрлари ва ниқоб режимига риоя қилмаганлар 300 евро жаримага тортилади.

    Пандемия бошидан буён Грецияда 630 784 киши коронавирусга чалиниб, 14 466 киши вафот этган. Сўнгги бир кеча-кундузда касалланиш бўйича 1305 та ҳолат аниқланган, 33 киши вафот этган.

    Мавзуга доир: Исроилда аҳолининг 75 фоизи эмланди, Грузияда жамоат транспорти тўхтатиб қўйилди, Греция карантиндан чиқишни бошлади. Коронахабарлар

    21.09.2021, 13:41   Изоҳ (0)   10628
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: Перм университетида содир этилган отишмада туркманистонлик талабалар жабрланган

    21.09.2021, 13:26

    Қозоғистонлик эркак уни уйидан мажбуран кўчириб юборишга келган суд ижрочилари ва полициячиларни отиб ташлади

    21.09.2021, 11:25

    Россияда сайлов натижалари эълон қилинди, Давлат думасига бешта партия кирди

    21.09.2021, 10:24

    Отишмалар ва пичоқбозликлар: Россиядаги ўқув муассасаларига уюштирилган ҳужумлар хусусида

    21.09.2021, 09:10

    Америка стартапи геномни таҳрирлаш ёрдамида қирилиб кетган ҳайвонларни қайта тикламоқчи. У мамонтларни «тирилтириш» учун 15 млн доллар жалб қилди

    21.09.2021, 08:56

    Туркия президенти АҚШдаги мусулмонлар жамияти вакилларини қабул қилди

    21.09.2021, 08:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    “Бу – Россия таъсиридан чиқишга ҳаракат”. Қозоғистоннинг “рус қўли тегмаган” янги қуроллари ҳақида нималар маълум?

    14 май, 19:35

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Газли ичимликдан озиш мумкинми: пуфакчали сувнинг ножўя таъсирлари

    Лайфстайл | 14 май, 21:20

    Жиззахда фуқарони 30 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 14 май, 21:10

    Ангрендаги кўприкнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида йўл вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 14 май, 20:47

    Сўнгги беш йил ичида энг юқори рейтингга эга бўлган 10 та турк сериали

    Кино | 14 май, 20:30

    Қотилликда айбланиб, 38 йил қамоқда ўтирган британиялик айбсиз деб топилди

    Дунё | 14 май, 20:15

    Президент Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 14 май, 20:00

    Айрим қозоғистонликлар учун ChatGPT тақиқланди

    Дунё | 14 май, 19:55

    Бастакор Султонали Раҳматов юрак хуружини бошдан ўтказди

    Шоу-бизнес | 14 май, 19:45

    “Бу – Россия таъсиридан чиқишга ҳаракат”. Қозоғистоннинг “рус қўли тегмаган” янги қуроллари ҳақида нималар маълум?

    Дунё | 14 май, 19:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.