• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Америка стартапи геномни таҳрирлаш ёрдамида қирилиб кетган ҳайвонларни қайта тикламоқчи. У мамонтларни «тирилтириш» учун 15 млн доллар жалб қилди

    Генатика мутахассис Жорж Чёрч ва тадбиркор Бен Ламм Colossal Business компанияси тузилганини эълон қилди, у ғойиб бўлган турларни қайта тиклаш учун генетик таҳрирлаш технологиясидан фойдаланмоқчи, деб ёзади Meduza.

    Фото: Даниэль Эскридге / Stocktrek Images / Scanpix / LETA

    Фото: Даниэль Эскридге / Stocktrek Images / Scanpix / LETA

    БМТнинг 2019 йил бўйича маълумотларига кўра, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг бир миллионга яқин турлари йўқолиб кетиш хавфи остида турибди. Компания асосчилари фикрича, уларнинг ташаббуси йўқотилган ёки ўзгариб кетган экотизимларни қайта тиклашда ёрдам беради, шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашга ўз ҳиссасини қўшади.

    Colossal’нинг биринчи лойиҳаси сертук мамонтни «тирилтириш», аниқроғи — совуққа чидамли ҳамда қирилиб кетган жониворнинг ўрнини эгаллашга қодир фил ва мамонт чатишмасини яратиш бўлади.

    https://www.instagram.com/p/CTw7jwJr5eN/?utm_source=ig_embed&ig_rid=35b4e28f-4a72-4284-9de0-3fb04a0e68f4

    Бен Ламм ва Жорж Чёрч

    Чёрч анчадан буён замонавий технологияларнинг ғойиб бўлган алоҳида турлар, шу жумладан, мамонтларни реконструкция қилиш ёки «қирилиб кетишдан қайтариш» мақсадида ДНК билан ишлаш имкониятларини тадқиқ қилади, бироқ шу пайтгача у йирик сармоядорларни жалб қилишга муваффақ бўлмаган эди. Олимнинг сўзларига кўра, сўнгги 15 йил ичида у PayPal асосчиларидан бири Пител Тилдан 100 минг доллар атрофидагина хайрия олган, генетикнинг лабораторияси ходимлари эса унинг лойиҳалари устида кўнгилли равишда, асосий ишларидан бўш вақтларида иш олиб борган.

    2019 йилда биолог Ламм билан танишади ва охир-оқибат, улар қўшма компания тузишга қарор қилади. Бирламчи молиялаштириш доирасида Colossal 15 миллион доллар жалб қилди. Тадқиқотни қўллаб-қувватлаганлар орасида Legendary Pictures (Американинг Warner Bros., Netflix ва Universal учун кино ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган компания. «Дюна», «Юра даври олами», «Қора рицар» каби фильмлар унинг лойиҳаларидир) собиқ раҳбари Томас Тулл, бизнесмен ва илк космик сайёҳлардан бири Ричард Герриот ҳамда шахсий ривожланиш бўйича мураббий Тони Роббинс бор.

    Colossal — тижорат компанияси бўлса-да, ҳозирча сармоядорларнинг ҳеч бири молиявий фойда олишга интилмаяпти, деди Бен Ламм. Унинг сўзларига кўра, мамонтни «қайта тирилтириш» бўйича лойиҳа доирасида янги технологиялар пайдо бўлади ва улар компанияга даромад олиш имконини беради, аммо ҳозирча Colossal ушбу лойиҳа учун технологик ечимлар ишлаб чиқишга диққатини жамлаган.

    Олимлар Осиё фили ДНКсидан ва Ёқутистонда харид қилинган мамонт тўқимасидан олинган генетик материалдан фойдаланмоқчи

    Дастлаб Евросиёнинг қарийб бутун шимолий қисмига жойлашиб олган сертук мамонтлар бундан тахминан 10 минг йил аввал қитъада қирилиб кетган. Ушбу турнинг қадимдан сақланиб қолган алоҳида вакиллари яна бир неча минг йил давомида Беринг бўғози яқинидаги оролларда учраган, уларнинг сўнггилари эса Врангел оролида сақланиб қолган ва қарийб тўрт минг йил олдин қирилиб кетган.

    Ушбу турни «қайта тиклаш» учун Colossal олимлари мамонтларнинг энг яқин қариндоши — Осиё филидан фойдаланишмоқчи, у ҳам қирилиб кетаётган тур ҳисобланади. Суррогат она сифатида урғочи Африка фили олинади — у ҳам қирилиб кетаётган жониворлар тоифасига киритилган бўлса-да, йўқолиб кетиш хавфи камроқ.

    Лойиҳа доирасида Осиё фили геноми мамонт геноми билан таққосланади, унинг тўқимаси намуналари Чёрч томонидан 2018 йилда Россиянинг Якуцк шаҳрида сотиб олинган. Чёрчнинг айтишича, мамонтларнинг совуққа мослашиши учун 50 та асосий ген масъул, уларнинг «мамонтча версиялари»ни CRISPR/Cas9 — ДНКни йўналтирилган тарзда таҳрирлаш технологияси ёрдамида фил ҳужайраси геномига киритиш режалаштирилмоқда. Шундан кейин чатишган (гибрид) геномдан иборат ҳужайра ядроси тухум ҳужайрага ўтказилади, у уруғлантирилиб, суррогате онага «экиб қўйилади». Агар ҳаммаси муваффақиятли кечса, 18—22 ойдан кейин «сертук мамонтга хос биологиc хусусиятларга эга» филча туғилади.

    The New York Times қайд этишича, урғочи филлардан шу пайтгача ҳеч қачон тухум ҳужайралари олинмаган ва уларда экстракорпорал уруғлантириш жараёни амалга оширилмаган. Муқобил вариант сифатида олимлар фил тўқималаридан олинган тана ҳужайраларидан эмбрион ва сунъий бачадон яратишни кўриб чиқмоқда. Шунга ўхшаш сунъий бачадондан Филадельфияда 2017 йилда генетик модификацияланган қўзичоқни етиштиришда фойдаланишган эди. Мамонтларга келганда, олимлардан бир неча марта каттароқ бачадон яратиш талаб этилади, ахир у 90 килограммгача бўлган ҳомилани сиғдира олиши керак бўлади.

    Colossal мамонтларни тундрага жойлаштириб, шу тариқа, Арктикада исиш жараёнини секинлаштирмоқчи

    Тадқиқотчилар илк мамонт боласини беш йил мобайнида етиштиришни режалаштирмоқда. Сўнг улар Арктикада яшаб кетишга қодир бўлган гибрид турларнинг бутун бир популяциясини яратмоқчи. Colossal’дагилар тахмин қилишича, агар ушбу жониворлар Арктика тундрасига кўчириб олиб борилса, бу Плейстоцен даврига оид мамонт яйловларини қайта тиклаш ва шу тариқа, иқлим ўзгаришларини секинлаштириш имконини беради.

    Ушбу режалар ортида турган ғоя Плейстоцен боғининг яратувчиси, россиялик олим Сергей Зимовга тегишли бўлиб, у мазкур фикрни 1990 йиллар ўрталаридаёқ илгари сурган эди. Тўғри, дастлаб қирилиб кетган мамонтларни қайта тирилтириш эмас, балки тундрадаги чекланган ҳудудда ҳозир ушбу экотизим учун хос бўлмаган бизонлар, буғулар ва бошқа йирик ўтхўрлар популяциясини қайта тиклаш кўзда тутилган эди. Зимов Чёрч билан танишганидан кейингина плейстоцен лойиҳаси режаларига илгари Сибир шимолида яшаган қирилиб кетган мамонтлар киритилди.

    Зимовнинг лойиҳаси шундан иборат эдики, йирик сутемизувчилар ўсимликларни ейиши, тупроққа ўғит солиши ва экотизимда элементлар алмашинувини умумий тезлаштириши ҳисобига, биомасса жиҳатидан ночор ва маҳсулдорлиги паст бўлган тундрани даштга айлантира олади. Бундай ҳайвонлар худди мамонтлар каби ушбу ҳудудларда минглаб йиллар аввал яшаган.

    Бундай экологик ўзгариш ижобий жиҳатларга эга (масалан, ҳайвонларни овлаш жиҳатидан), аммо бундан ташқари, абадий музликларнинг эришини секинлаштиришга ижобий таъсир ўтказа олади. Гап шундаки, Арктика абадий музлиги — карбонат ангидрид гази ва метаннинг улкан омбори бўлиб, улар глобал исиш туфайли аста-секинлик билан ҳавога чиқмоқда. Мамонтлар ва бошқа йирик ҳайвонларсиз тундрада ҳеч ким қиш совуғининг ерга чуқур сингишига халал берувчи қалин қор қатламини тепкилаб тозаламайди. Плейстоцен экотизимининг қайта тикланиши, олимлар ғоясига кўра, абадий музликлар эриши ва иссиқхона газлари ҳавога чиқиб кетишини тўхтатишга, ҳеч бўлмаса, уни секинлаштиришга қодирдир.

    Бироқ анча олдин қирилиб кетган турларнинг «қайта тирилиши» экотизимга зарар етказиши ҳам мумкин. TechCrunch ёзишича, Арктикани бундай ҳайвонлар эгаллашининг жиддий оқибатлари касалликлар тарқалиши, бошқа турларнинг сиқиб чиқарилиши ва ландшафтнинг ўзгариши бўлиши мумкин.

    Калифорния университети палеонтологи ва «Қандай қилиб мамонтни клонлаштириш мумкин?» китоби муаллифи Бет Шапиро Colossal лойиҳасини олқишлади, аммо мамонтлар яқин келажада қайта яратилишига Шубҳа билдирди. У янги технологиялар ёрдамида қирилиб кетиш хавфи остида бўлган турларга ёрдам бериш мумкин бўлади, деб умид қилмоқда.

    Стокгольмдаги Палеогенетика марказининг эволюция генетикаси профессори Лав Дален фикрича, Чёрч жамоасининг иши ғойиб бўлаётган турларни сақлаб қолиш нуқтаи назаридангина илмий қимматликка эга. Унинг сўзларига кўра, Арктикада мамонтларнинг пайдо бўлиши иқлимга қандайдир таъсир қилиши ҳақидаги гипотезани исботловчи ҳеч қандай далил йўқ.

    Жорж Чёрч — Массачусетс технология институти ва Гарвард университети профессори, у ерда у ўз лабораторияларига раҳбарлик қилади. Чёрч геномларни таҳрирлаш бўйича замонавий усулларнинг пешқадамларидан бири деб аталади. У 20 дан ортиқ илмий компаниялар ва лойиҳаларга асос солган, улар орасида «Шахсий геном» ҳамда ДНК асосида жуфтликларни танлаб олувчи ДигиД8 танишув дастури ҳам бор.

    Бен Ламм — ўзининг бир нечта стартапларини Zynga ва Accenture каби компанияларга сотган бизнесмен. Motherboard нашри Ламмни «НУЖлар овчиси» деб атайди, чунки унинг компанияларидан бири — Hypergiant Industries — номаълум учар жисмларни қидириш учун сунъий йўлдошларни учирмоқчи.

    21.09.2021, 08:56   Изоҳ (0)   13367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия президенти АҚШдаги мусулмонлар жамияти вакилларини қабул қилди

    21.09.2021, 08:24

    Марказий Осиёда қарийб 2,5 млн одам иқлим муҳожирига айланиши мумкин

    20.09.2021, 20:26

    Кобул халқаро аэропорти расман қайта ишга тушди

    20.09.2021, 19:25

    КХДР ядро бомбаси учун фойдаланиладиган уран ишлаб чиқаришни кўпайтирди (фото)

    20.09.2021, 18:09

    Австралия француз сувости кемаларидан воз кечиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди

    20.09.2021, 16:39

    Бутун дунёда болалар унчалик маълум бўлмаган вирус билан оммавий касалланишни бошлади

    20.09.2021, 15:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.