Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида икки пиёдани «Жигули» уриб юборди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, 2021 йил 14 сентябрь куни соат 19:15 ларда Пунгон–Наманган йўлининг 69 километрида «Шарқ» МФЙ ҳудудида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро «ВАЗ-2106» русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар — Тўрақўрғон туманида яшаган, 1954 йилда туғилган фуқаро ва 2019 йилда туғилган набирасини уриб юборган.

Оқибатда пиёдалар олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 1985 йилда туғилган фуқаро Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.