Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш бўйича аризалар топширишнинг сўнгги муддати 2021 йил 1 октябрь куни этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги хабар қилди.
«Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра табақалаштирилган (супер-контракт) тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан жорий йилнинг 1 октябрига қадар тегишли олий таълим муассасалари қабул комиссияларига ариза топширишлари сўралади», – дейилади вазирлик хабарида.
Бундан аввал Ўзбекистон ОТМларида янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари эълон қилингани, Ўзбекистон ОТМларида контракт миқдори ошгани ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирилгани ҳамда Ўзбекистонда талабалар учун Президент давлат стипендияси квотаси оширилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)