• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танқидий мақолалар сабаб заҳарлангани айтилган қўқонлик блогернинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди

    Қўқондаги муаммоларни ёритиб борувчи блогер Иқбол Комилжонов оғир аҳволда шифохонага ётқизилиб, вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланганини маълум қилди.

    Эслатиб ўтамиз, Иқбол Комилжонов 15 сентябрь куни вафот этганди. У Қўқон шаҳридаги муаммоларни ёритиб борувчи Facebook’даги «Қўқонжоним» гуруҳининг асосий муаллифларидан бири ҳисобланган. Блогер коммунал соҳа, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими тизимидаги муаммолар ёритилган кескин танқидий чиқишлари билан танилган.

    Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажоновнинг маълум қилишича, у қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлиб, соғлиғида муаммолар кузатилгач, 2021 йилнинг 7 сентябрь куни даволаниш мақсадида вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига мурожаат қилган. Унга ҳамроҳлик қилган яқинларининг таъкидлашича, дастлаб беморнинг овқатдан заҳарлангани тахмин қилинган. Бироқ кейинчалик шифокорлар беморда заҳарланиш аломатлари кузатилмаганини айтган.

    «Иқболжонни ўша куни касалхонага ўғли ва жияни билан бирга олиб бордим. Қорин соҳаси ва ичакларида кучли оғриқ борлигини айтди. Лекин ҳуши жойида эди. Қўқондан ўзи келди. Касалхонага ҳам ўзи юриб борди. Мен уни шифохонага жойлаштириб, уйга кетдим. Кечаси аҳволи оғирлашиб қолгани учун реанимацияга олишган.

    Эртасига заҳарланишга ўхшаяпти, дейишди. Кейинги куни эса шифокор чиқиб, укам коронавирус бўлганини, сатурацияси 60 га тушиб кетганини айтди. Лекин ўша куни топширган таҳлилларида коронавирус аниқланмади. Шифохонага олиб келганимизда ҳам укамда на йўтал, на иситма, на оғриқ бор эди. COVID-19 ёки пневмониянинг бирорта белгиси йўқ эди. Шифокорлар беморда қандли диабет ва бошқа сурункали касалликлари борлиги учун аҳволи бирданига оғирлашиб қолганини айтишяпти. Иқболжон бир-икки ой илгари коронавирусга чалинганди. Лекин касаллик жуда енгил ўтганди. Шифохонада жой йўқлиги учун уйда даволанганди.

    Бир ҳафта олдин Фарғонага келиб, мукофот олиб кетди. Икки кун аввал ҳам кайфияти, саломатлиги жуда яхши эди. Ҳайронман, соппа-соғ юрган одам нега бирданига оғирлашиб қолди?», — дея «Дарё»га маълум қилган блогернинг опаси Шоира Комилжонова.

    Иқбол Комилжоновнинг опаси Хуршида Зокированинг маълум қилишича, блогерга коронавирус асоратлари, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор яқинларининг тиббий экспертиза тайинлаш ҳақидаги сўровлари шифокорлар томонидан рад этилган.

    «Укамнинг ҳолатини кўриб, заҳарланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилдик. Шифокорларга бизда шунақа шубҳа бор, экспертиза қилиб беринглар, дедик. Улар беморда заҳарланиш белгилари йўқ, экспертиза қилиш шарт эмас, дейишди. Бугун вилоят токсикология бўлими бошлиғи келган экан. Ундан укам заҳарланган бўлиши мумкинми, экспертиза қилдирсак, аниқлаб берадими, деб сўрадик. У экспертиза орқали бемордаги заҳарли моддаларни аниқлаш мумкинлигини айтди. Лекин бу ердаги шифокорлар энди фойдаси йўқ, орадан 4 кун ўтди, осма уколлар қилинди, барибир қондан ювилиб кетган бўлади, дейишяпти. Шунақа экан, нимага келган кунимиз экспертизага рухсат беришмади?», — дейди Хуршида Зокирова.

    Шифокорларнинг таъкидлашича, бемор кўп йиллардан буён қандли диабет билан курашиб келган. Шунингдек, коронавирус инфекциясига чалингач, беморда турли сурункали касалликлар авж олган. У шифохонага ичаклардаги муаммо билан мурожаат қилган.

    Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Одил Умаровнинг маълум қилишича, блогернинг саломатлиги билан боғлиқ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар мутлақо асоссиз. Беморда заҳарланиш аломатлари мавжуд бўлмаган.

    «Беморнинг яқинлари заҳарланмаганми, деган масалани қўйяпти. Экспертиза ўтказиб беринглар, дейишяпти. Беморда қандли диабет хасталиги бўлган. Қолаверса, у яқинда коронавирус бўлган экан. Инфекция ўпкага ўтиб, икки томонлама пневмония ривожланган. Танадаги барча хасталиклар бирлашиб, бош мияга ишемия берган. Бу бош мия қон айланишининг ўткир бузилишини келтириб чиқаради.

    Тананинг баъзи аъзоларида чириш бошланган. Ана шу чиришнинг орқасидан заҳар чиққан. Яъни касаллик организмни заҳарлаяпти. Бу ички заҳарланиш, у ташқаридан тушмаган», — дейди марказ шифокори Элмурод Йўлчиев.

    Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари айни пайтда унинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётганини билдирди.

    Мавзуга доир:

    • Наманганда ўзини блогер деб таништириб судга таъсир ўтказишга уринган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
    • Журналист ва блогерларга таҳдид қилган фарғоналик бош шифокор вазифасидан озод қилинди

    16.09.2021, 10:10   Изоҳ (0)   20972
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижондаги мактабларда корейс тилини ўқитишга ихтисослаштирилган махсус синфлар ташкил этилди

    16.09.2021, 09:41

    Фарғонада пичоқ ва қиличлари бўлган 20 нафарга яқин шахс иштирокида жанжал бўлди

    16.09.2021, 08:42

    Сўх, Шоҳимардон ва бошқа айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди

    16.09.2021, 08:25

    «Ҳоким ‘шу ишни қилган қамалади’, деганда фуқароларни алдаган қурувчи ҳаракатини назарда тутган ва алданиш такрорланмаслиги ҳақида гапирган». Андижон ҳокими ҳарака...

    16.09.2021, 08:00

    Сурхондарёда туман ҳокимининг ер ажратиш бўйича қарори оқибатида 160 тупдан ортиқ тут дарахти кесиб ташланди

    16.09.2021, 07:41

    Ўзбекистонда олис ҳудудларга ишлашга борган айрим ходимлардан уй–жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди

    16.09.2021, 07:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.