• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳоким ‘шу ишни қилган қамалади’, деганда фуқароларни алдаган қурувчи ҳаракатини назарда тутган ва алданиш такрорланмаслиги ҳақида гапирган». Андижон ҳокими ҳаракати изоҳланди

    Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг ҳуқуқини талаб қилган фуқарони қаматиш билан таҳдид қилгани ҳақида видеоёзувлар тарқалди. Унда ҳокимнинг «Бир нарсани айтяпман, Фаррух, сиздан илтимос, ана шуни тугатиб юборайлик. Ким агар ўша ерга қарши чиқса, қаматаман. Ким бўлишидан қатъи назар», — деганини эшитиш мумкин.

    Ҳокимнинг ушбу сўзларига жавобан аёллардан бири «Кимни қаматасиз? У ерда мен борман-да, қаршилик қиладиган? Нимага қаршилик қилсам, қаматасиз? Менинг уйим бор, хусусий мулким бор. Қонуний оралиқ масофа, шаҳарсозлик нормаси, суднинг қарори бор. Қарор гапиради. Суд қарорига ҳамма бўйсунади. Президент қонун чиқариб қўйганми, қўйган. ‘Снос’ ташқарида турмаяпти. Лойиҳага тушиб қоляптими, қоляпти. Мен ҳам эртага Sulton House’га қароримни ўтказаман, қонуний гаплашаман», — дея тортишади.

    Андижон шаҳар ҳокимлиги ушбу видео юзасидан расмий муносабат билдирди.

    Унда шаҳар ҳокимининг Алишер Навоий шоҳкўчаси 63-уйда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий лойиҳалар асосида қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат бериши тўғрисидаги қарори қабул қилингани таъкидланган.

    «Бузилиш ишлари давомида ҳар бир хонадон билан келишувларга эришилиб, мавжуд маънан эскирган турар жойларни бузиб, ўрнида замонавий лойиҳалар асосида 12 қаватли турар жой иншоотлари қурилиши белгиланган. Бироқ шу уйда яшовчи фуқаро М.Шафиева пудратчи ташкилот мутасадди раҳбарлари билан келишувга эришмаган ҳолда, доимий равишда қурилиш ишларига тўсқинлик қилиб келган. Бундан ташқари, М.Шафиевага қурилиш ишлари кетаётган пайтда бошқа манзилда вақтинчалик яшаб туриши учун ижара пуллари ҳам тўлаб берилган. Шунга қарамасдан, фуқаро ушбу қурилиш объекти ҳудудидаги уйини бўшатмасдан, уйининг таъмири учун пуллар ундириб келган. Шунингдек, у пул ундириш мақсадида қурилишда ишлаш учун келган транспорт воситалари йўлига ўзини ташлаб, таҳдид қилишда давом этган ва ‘Файзли шинам қурилиш’ МЧЖнинг ўз мажбуриятларини бажаролмаслигига сабаб бўлган», — дейилади ҳокимлик расмий муносабатида.

    Қайд қилинишича, Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутатлари ҳам қурилиш жараёнини ўрганиб, қурилиш ишларини якунига етказиш учун қурувчига бир неча бор муддат ҳам берган. Аммо иш якунига етмаган. Шундан сўнг депутатлар томонидан ушбу қурилиш ишларини тез орада якунлаш ва фуқароларнинг эътирозларини бартараф этиш мақсадида кенгашнинг навбатдаги сессиясида қурилиш ишларини якунлаш Sulton House МЧЖга юклатилган. Бироқ фуқаронинг қурувчи ишига аралашиб, ишни ортга суриши давом этган.

    Ҳокимлик ҳокимнинг «Ким ушбу ишни қилса, қамалади» жумласини изоҳлар экан, «ҳоким фуқаролардан олдин ҳам пул олиниб, қурилиш ишларини тўхтатиб қўйган қурувчи ҳаракатига шаҳар ИИБ томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши учун суриштирув ишлари давом этаётганини назарда тутиб, келгусида бу каби ҳолат такрорланса, қамоқ билан боғлиқ эҳтиёт чораси қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган», — дейди.

    Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш Жиноят кодексида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлишини эслатган.

    Мавзуга доир: 

    • Журналистга Самарқандда ўлдириш билан таҳдид қилинди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув бошлади
    • Қашқадарёча «спектакль»: Қарши туманида беш аёлга уй қуриш учун 100 млн сўм берилиши телевидениега олинди, «съёмка» ўтгач, пул ҳокимликка топширилди

    16.09.2021, 08:00   Изоҳ (0)   15177
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда туман ҳокимининг ер ажратиш бўйича қарори оқибатида 160 тупдан ортиқ тут дарахти кесиб ташланди

    16.09.2021, 07:41

    Ўзбекистонда олис ҳудудларга ишлашга борган айрим ходимлардан уй–жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди

    16.09.2021, 07:24

    Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё – жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми иштирокчиларига табрик йўллади

    16.09.2021, 07:02

    Наманганда ўзини блогер деб таништириб судга таъсир ўтказишга уринган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    16.09.2021, 06:26

    «Абдуллажон»нинг қовоқлари, диндошини қамчилаётган яҳудий, Кувайтда аукционга қўйилган лочин. 15 сентябрь суратлари

    15.09.2021, 23:54

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида қайси ҳудудда энг кўп эгизак туғилгани маълум қилинди

    15.09.2021, 23:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.