Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартишга кўра, қуйидагиларга тўланадиган бошланғич ёрдам пулидан ҳамда уй–жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди (2021 йил 1 июндан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади):
- олис, бориш қийин ҳудудлардаги бюджет бакалавриат ёки магистратурани тамомлагандан 3 йилда ишга қабул қилинган ходимларга;
- олис ва бориш қийин ҳудудлардаги шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларга, таълим муассасаларига ишга кирган, бошқа ҳудудларда яшайдиган олий маълумотли шифокорларга ва мутахассисларга.
Фуқаролар меҳнат стажи ҳисобланиши мақсадида ишламайдиган эри (хотини) учун йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ихтиёрий тартибда солиқ тўлаши мумкин (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).
Лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туман Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициентда қўлланилади.
Электромобилларни сотиб олувчилар ёки уларни Ўзбекистонга вақтинча олиб кирадиганлар йиғимдан озод қилинади (2021 йил 1 мартдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).
Изоҳ (0)