• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳамжамияти «Толибон» Афғонистонда тузган ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрми?

    Ҳали дунёда ҳеч бир мамлакат «Толибон» тузган ҳукуматни расман тан олгани йўқ, лекин кўпчилик давлатлар улар билан ҳамкорликка тайёрлигини билдирган. Ушбу жараён Афғонистон ва дунёдаги бошқа давлатлар учун нимани билдиради? «РБК» нашри бу ҳақида таҳлилий мақола тайёрлаган.

    Забиҳулло Мужоҳид

    Забиҳулло Мужоҳид
    Фото: EPA

    Кимлар Афғонистонни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда?Жаҳон ҳамжамияти «Толибон» ҳаракатининг Муҳаммад Ҳасан Охунд раҳбарлигидаги янги ҳукуматни шакллантирганини эълон қилганига фаол муносабат билдиргани йўқ. Толиблар вакили Забиҳулло Мужоҳид Охунд қўл остидаги Вазирлар маҳкамаси муваққат ҳукумат эканини айтган, бироқ тўлиқ бошқарув тизимига қачон ва қай йўсинда ўтилишига аниқлик киритмаган.

    Покистон аввалги сафардагидек Афғонистондаги янги ҳукумат билан ишлашга тайёрлиги ҳақида очиқ эълон қилмоқда. 7 сентябрда Покистон ислом республикаси ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон ва Покистон ТИВ вакиллари қатнашган минтақавий форумга Афғонистоннинг янги ҳукумати аъзоларини ҳам таклиф қилиш зарурлигини таъкидлаган. Юқоридаги давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги онлайн учрашув видеоконференцалоқа орқали ўтказилган.

    «Ушбу ғояни ўйлаб кўриш керак деб ҳисоблайман», — дея вазир сўзларини келтиради Reuters.

    Унинг қайд этишича Афғонистоннинг иштироки форум ишининг самарадорлигини оширади. Қурайший ҳамкасбларига мавжуд воқеликка эски линзалар билан қарашни тўхтатишга чақирган. Исломобод Афғонистон билан муносабатларга реал ёндашиш зарурлиги, бу мамлакатдаги 40 миллион аҳоли фойдасига хизмат қилишини таъкидлаган.

    Учрашувда Хитой номидан иштирок этган ташқи ишлар вазири Ван И Пекиннинг Афғонистонга умумий қиймати 31 миллион АҚШ долларига тенг бўлган озиқ-овқат ҳамда тиббиёт воситалари, хусусан, 3 миллион доза коронавирусга қарши вакцина юборилиши маълум қилган. Шунингдек, у толибларга экстремистик гуруҳлар билан алоқаларни тўхтатишни тавсия этган.

    Аввал Қатар ҳамда Туркия «Толибон» билан келишиб олгани ва ушбу давлатларнинг мутахассислари Кобул халқаро аэропортининг хавфсиз шароитда ишлашини таъминлаши хабар қилинган.

    Халқаро жамоатчилик Афғонистон халқига ижтимоий ёрдам беришда давом этишига БМТда ҳам Халқаро қизил хоч қўмитасида ҳам шубҳалар йўқ. Қўмита президенти Петер Маурер Афғонистонга қилган тўрт кунлик сафаридан кейин журналистларга мамлакат аҳолисининг тахминан 90 фоизи кунига 2 доллар эвазига ҳаёт кечираётгани ва 10 миллионга яқин одамга озиқ-овқат етишмаётганини билдирган. У Афғонистондаги сафари давомида ҳукумат раҳбарининг ўринбосари мулла Бародар ва толибларнинг бошқа етакчилари билан учрашган. Халқаро ташкилот раҳбарининг фикрича, яна бир муаммо бу Кобулдан хориж фуқароларини эвакуация қилиш жараёнида ота-оналарнинг чақалоқларини чет элликларга бериб юборгани ва болаларнинг етим қолганлигида.

    Москва давлат халқаро муносабатлар институти дипломатия кафедраси раҳбари Александр Пановнинг айтишича, толиблар ҳукумати билан ишлашга тайёрликни билдириш бу улар тузган Вазирлар маҳкамаси таркибини расман тан олишни англатмайди.

    «Толибон» ҳукуматини расман тан олиш учун ҳар қандай мамлакат, албатта, Афғонистондаги ҳокимият бошқарувини тан олгани ва ушбу давлат билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга тайёрлиги ҳақида мурожаатнома йўллаши зарур. Бу ҳақда расман эълон қилиниши керак», – дейди олим.

    «Аэропортдаги хавфсизлик, ишнинг узлуксизлигини таъминлаш ёки толибларга ҳар қандай турдаги бошқа ёрдамнинг берилиши, мамлакат ҳудудида элчихонани сақлаб қолиш ёхуд бу борада музокаралар олиб боришни англатмайди. Элчихона ишини давом эттириши мумкин, сабаби дипломатик муносабатлар тўхтатилмаган. Бироқ муносабатлар легитимлашувини таъминлаш учун янги ҳукуматни расман тан олиш лозим», — дея «РБК»га тушунтиришлар берган Панов.

    Жаҳон ҳамжамиятида қайси масалалар ҳал этилиши керак?Россия, АҚШ, Европа иттифоқи ва бошқа давлатлар толибларнинг янги ҳукуматининг инклюзивлиги, яъни давлат бошқарувида мамлакатдаги турли этник, диний ва сиёсий гуруҳлар ҳамда аёлларнинг иштирокини таъминлашида кўмак беришга чақирган.

    Афғонистонга қўшни мамлакатларнинг ва бошқа давлатларнинг янги ҳукуматга эътирозининг асосий сабаби инклюзивликнинг йўқлигида. Ҳукумат этник ва диний гуруҳларга давлат бошқарувида иштирок этишган умид уйғотмоқда, деган Европа иттифоқи вакили Петер Стано.

    «Толибон» эълон қилган янги ҳукумат таркибида 33 нафар вазир бор, уларнинг ҳаммаси ҳаракат аъзолари ва пуштун миллатига мансуб кишилари. Германия ушбу бир хилликка эътироз билдирган.

    «Бошқа гуруҳлар иштирокисиз ўтиш ҳукумати тузилганининг эълон қилингани, Кобулда намойишчиларнинг бостирилгани ва журналистларнинг таъқибга учрагани Афғонистондаги давлат бошқаруви юзасидан ҳеч қандай оптимизм сигналларини бермаяпти», — деган Германия федератив республикаси ТИВ раҳбари Хайко Маас.

    Шунга қарамай Германия ҳукумати афғонистонликларга ижтимоий ёрдам тақдим қилиш имконияти бор деб ҳисобламоқда. Афғонистонга қўшни Эрон вакиллари ҳам гарчи ўз бошқарув тизими толибларники билан ўхшаш бўлса ҳам (олий етакчининг борлиги ва ягона ижро ҳокимияти) инклюзивлик таъминланмаганлиги туфайли янги ҳукуматни танқид қилган.

    Ҳаракат давлат бошқарувида халқаро молиявий институтлардан ёрдам олиши учун толибларга ҳам бошқа мамлакатларнинг улар тузган ҳукуматни дипломатик жиҳатдан тан олиши ўта зарур, дея вазиятга эътибор қаратган The New York Times. Нашрнинг қайд этишича, халқаро жамоатчилик Афғонистондаги янги ҳукуматни БМТда таништириш сўровини ҳал этиши керак. АҚШ нашри билан суҳбатда бўлган дипломатлар янги вакилларини Афғонистонга юбориш учун тўққизта давлат, жумладан, АҚШ бунга розилик билдириши кераклигини айтган. Вашингтоннинг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гриндфилд мамлакатнинг «Толибон»ни тан олишга тайёр эмаслигини билдирган.

    Мавзуга доир: Евроиттифоқ: «Толибон» инклюзив ҳукумат тузиш ҳақидаги ваъдасини бажара олмади

    «Толибон» 1996—2001 йилларда Афғонистонни бошқарган вақтда учта мамлакат — БАА, Саудия Арабистони ва Қатар ушбу давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатган. ЕИ бундай йўл тутишнинг салбий томонларини ўрганиб чиққан ва толиблар билан ишлашнинг турли услубларини (ҳамкорликнинг етарли даражада самаралилигини таъминлашдан тўлиқ тан олишликкача) ишлаб чиқмоқда, дейилади The Financial Times хабарида. Газета ушбу саъй-ҳаракатларда Берлин асосий ролда бўлиши — сабаби Германия мутахассислари мамлакатда АҚШ ҳарбийларидан кейинги асосий контингент ҳисобланган, бироқ улар асосан мамлакат шимоли, Мозори Шарифда ишлаган ва ҳарбий ҳаракатлар билан эмас, балки мактаблар ҳамда йўллар қурилиши билан шуғулланган. Брюссель толиблар билан алоқа ўрнатиш зарурлигини, бунда ишларни махсус элчи мақомидаги дипломат мувофиқлаштириши, бироқ бу ваколат уни тўлиқ мақомдаги элчи даражасини бермаслиги ҳақида нашрга икки нафар манба маълум қилган.

    Мавзуга доир: Ёқимсиз сукунат: Афғонистон ичкариси ва атрофидаги янги кучлар мувозанати ҳақида

    12.09.2021, 16:24   Изоҳ (0)   43265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кобулда аёллар «Толибон»ни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди. Ёпиқ кийинган ва қўлларида инглиз тилидаги шиорларни кўтариб олган намойишчи аёлларни қуролланган жанг...

    12.09.2021, 15:13

    Фоторепортаж: АҚШда 11 сентябрь теракти қурбонлари хотирланди

    12.09.2021, 14:33

    Франция «Толибон»ни ёлғончиликда айблади ва у тузган ҳукуматни тан олмаслигини маълум қилди

    12.09.2021, 12:35

    Хитой провинцияларидан яна бирида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди

    12.09.2021, 11:41

    Фотогалерея: АҚШда содир этилган 11 сентябрь терактларига 20 йил тўлди

    11.09.2021, 18:33

    «11 сентябрь болалари»: кимдир отасининг сўнгги соатларидан ҳамон таъқибда, бошқаси ҳар йилги мотам маросимидан зада

    11.09.2021, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28

    Наманганда Onix люкидан танасини чиқариб ҳаракатланган қиз узр сўради (видео) 

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.