Ўзбекистон Президентининг катта қизи, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева 12 сентябрь, якшанба куни Шавкат Мирзиёевнинг набираси билан тушган суратини эълон қилди.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Унда олимпиячилар формасидаги давлат раҳбарининг Саида Мирзиёеванинг қизи — Саодатхонни бағрига босиб тургани акс этган. Қайд этиш жоизки, 7SABER бренди томонидан ишлаб чиқилган ўзбекистонлик олимпиячиларнинг ушбу спорт формаси Cosmopolitan’нинг топ-5 талигига кирганди.

«Бугунги якшанба тонги файзли бўлди. Дам олиш нималигини деярли билмайдиган бобожоннинг бағриларида бўлиш — неваралар учун байрамдек. Ҳаётимиздаги энг қувончли дақиқалар аслида жуда оддий нарсалардан иборат — ота-она билан бирга нонушта қилиш, неваралар қуршовида бўлиш, бир пиёла чой устида суҳбатлар... Сиз-чи, бугун ота-онангиз, бува-бувингизга қучоқ очдингизми?», — деб ёзган Саида Мирзиёева.

Бундан аввал Саида Мирзиёева ўзининг Telegram’даги каналига давлат раҳбарининг набираси Шавкатжон билан тушган суратини жойлаштирганди.