Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари биродар Тожикистон президенти ва халқини мустақилликка эришилганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Президентлар 2021 йилнинг 16–17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқди, шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашди.
ШҲТнинг бўлажак саммити доирасида етакчилар икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан алоҳида учрашув ўтказиши юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга доир:
- «Гўёки Ислом Каримов ҳозир залга кириб келадигандек». Беш йил аввал Шавкат Мирзиёевга президент вазифасини бажариш юклатилган эди. Тарихий мажлисдан репортаж
- Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда
- Шавкат Мирзиёев 9 сентябрь куни ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этади
Изоҳ (0)