Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Дунё ва Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан 8 сентябрда олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳибсда бўлган Беларусь мухолифати сиёсатчиси Мария Колесникова тасвирланган графитини ўчираётган ишчилар. Суратда: «Биз ва сизнинг эркинлигингиз учун» деб ёзилган.
Фото: Reuters

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 8 сентябрь куни ўтказилган Х қурултойида Ўзбекистон Президентлигига партия сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов номзоди қурултой делегатларининг кўпчилик овози билан тасдиқланди.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Россиянинг Ногинск шаҳридаги тўққиз қаватли бинода газ портлаши содир бўлди. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи қаватларда девор қулаб тушди. Охирги маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши жароҳатланган. Қутқарув ишларига 173 киши ва махсус итлар жалб қилинган.
Фото: «ТАСС»

Нью-Йорк мода ҳафталигида 2022 йил баҳор-ёз мавсуми учун Кристиан Сириано коллекциясини намойиш қилаётган модель.
Фото: «ТАСС»

«Адолат» социал-демократик партиясининг 8 сентябрь куни ўтказилган Х қурултойида делегатлар Ўзбекистон Президентлигига партия сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов номзодини тасдиқламоқда.
Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

АҚШда 2001 йил 11 сентябрь ҳужумларининг 20 йиллигига тайёргарлик кўрилмоқда. Илгари Жаҳон савдо маркази мажмуаси жойлашган жойда вайрон қилинган эгизак минораларни эслатувчи иккита кучли прожектор ёрдамида инсталляция яратилди.
Фото: Getty Images

Салвадор аҳолиси криптовалютани қонунийлаштиришга қарши чиқди. Салвадор биткоинни расмий тўлов воситаси сифатида тан олган дунёдаги биринчи мамлакат бўлди.
Фото: EPA

Британиянинг самолёт ташувчи ҳарбий кемаси Queen Elizabeth Япониянинг Йокосука ҳарбий базаси портини тарк этди. Буюк Британиянинг самолёт ташувчи ҳарбий кемаси сентябрь ойида қўшма машғулотларда қатнашиш учун Японияга ташриф буюрганди.
Фото: Getty Images

Россиянинг Киселевск шаҳрида жойлашган мактабда ўқиган икки қизнинг ўлдирилиши муносабати билан таълим даргоҳи яқинида гуллар ва юмшоқ ўйинчоқлар пайдо бўлди. 6 сентябрь, душанба куни Киселевскда иккита ўқувчи қиз ўғирлаб кетилди. Жиноят содир этганликда гумон қилиниб, илгари судланган, 41 ёшли Миски шаҳрининг фуқароси қўлга олинди.
Фото: «ТАСС»

Суриялик қочқин қиз рамзидаги 3,5 метрли қўғирчоқ Сурия–Туркия чегарасидан то Буюк Британияга қадар 8000 километр масофани босиб ўтди. Лойиҳадан мақсад жамоатчилик эътиборини миграцион инқирозга қаратиш.
Фото: Getty Images

Покистонда кучли ёғингарчилик оқибатида тошқинлар юзага келди.
Фото: Getty Images

Виржиния штатининг Ричмонд шаҳрида Конфедерация генерали Роберт Ли ёдгорлиги Black lives matter ҳаракатининг талаби билан демонтаж қилинди.
Фото: «ТАСС»

Ўттиз даража иссиқ ва тоза об-ҳаводан баҳраманд бўлаётган лондонликлар.
Фото: «ТАСС»

Кобулдаги АҚШ элчихонасининг деворига «Толибон» байроғи чизиб қўйилди.
Фото: Getty Images

Сикҳлар Амрицар шаҳридаги Олтин маъбадда авлиё Гуру Грант Саҳибнинг 417 йиллигини нишонлаш учун шам ёқмоқда.
Фото: Getty Images

Эроннинг Заҳедан шаҳрида жойлашган қочқинлар лагеридаги Афғонистон фуқаролари.
Фото: Reuters

Боливия пойтахти Ла-Пасда Моренада миллий рақс байрамида иштирок этаётган раққосалар.
Фото: AFP

Хитой мода ҳафталигида Чжан Хонгвейнинг коллекциясини намойиш қилаётган модель.
Фото: AFP

Чусеок – Жанубий Кореянинг асосий ҳосил байрамидан олдин Гванжу шаҳардаги миллий қабристонда қабрлар тартибга келтирилмоқда. Гванжудаги ушбу қабристонда 1980 йил май ойида Чун Ду Хван ҳарбий хунтасига қарши норозилик намойишлари пайтида ҳалок бўлган юзлаб фуқаролар дафн қилинган.
Фото: EPA

Конгресс ва Олий суд билан курашаётган президент Жаир Болсонару тарафдорлари билан ўз қароргоҳида Бразилиянинг мустақиллик кунига бағишланган катта йиғилишлар ўтказди.
Фото: AFP

Аввалги кунларнинг фотогалереялар:

Изоҳ
Асосий янгиликлар