• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида эмлангандан сўнг вафот этган фуқаро ўлимига вакцина сабаб эмаслиги аниқланди

    Тошкент вилоятида коронавирусга қарши эмланганидан сўнг вафот этгани айтилган фуқаро бўйича ҳолат назоратга олиниб, тезкор гуруҳ тузилгани ҳақида хабар берилганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тезкор гуруҳ ўрганишлари натижасини эълон қилди.

    Тезкор гуруҳ таркибига

    • Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори, вазирлик бош суд-тиббий эксперти, профессор А.Искандаров;
    • Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизмати иммунопрофилактика бўлими бошлиғи Д.Турсунова;
    • бош инфекционист Б.Таджиев;
    • бош токсиколог А.Стопниский;
    • бош терапевт У.Камилова;
    • бош аллерголог И.Разикова каби мутахассислар киритилган эди.
    Мазкур ўлим ҳолати юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан суд-тиббий экспертиза тайинланди. Ушбу суд-тиббий экспертиза натижалари эълон қилинди.

    «1983 йил 18 июнда туғилган марҳум С.Қ. 2021 йилнинг 10 августида соат 11:00 ларда ‘Туябўғиз’ оилавий шифокорлик пунктида, оилавий шифокор кўригидан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмагач, вакцинатор ҳамшира томонидан эмланган.

    Вакцина олгандан кейин 20 дақиқа давомида оилавий шифокор кузатувида бўлган ва акс таъсирлар кузатилмагач, уйига рухсат берилган. Экспертизада марҳум С.Қ.нинг танасида жароҳат излари аниқланмади», — дейди Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази директори, вазирлик бош суд-тиббий эксперти А.Искандаров.

    Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, марҳум С.Қ.нинг 2021 йил 13 август, яъни у эмланганидан 3 кун ўтиб юз берган ўлими эмлашдан сўнг унинг соғлиғида содир бўлган ўзгариш ва шифокорлар томонидан тавсия этилган препаратлар билан боғлиқ эмаслиги аниқланди.

    Қайд этилишича, эмлашга энг асосий монеликлардан бири ҳисобланган анафилактик шок ҳолати ва бошқа салбий таъсирлар вакцина қилингандан кейин 30 дақиқа ичидагина рўй бериши мумкин.

    Шу билан бирга, кимёвий моддалар билан заҳарланиш клиник белгилари ҳам кузатилмаган.

    Суд-тиббий экспертизанинг якуний хулосасига кўра, марҳум ҳаётлигида ўткир зотилжам, бош мия ва миячанинг менигоэнсефалити, эпимиокардит касалликлари билан оғриган бўлиб, бу хасталиклар унинг ўлими билан тўғридан-тўғри боғлиқликка эга экани аниқланди.

    Таъкидланишича, бугунга қадар Тошкент вилоятида 1 199 127 доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган. Эмланган беморлар орасида вакцина таъсирида бирорта ҳам жиддий салбий таъсирлар кузатилмаган.

    Мавзуга доир:

    • «Вакцина оқибатида юз берадиган ўлим ҳолати эмлангандан сўнг 1 соат ичида кузатилиши мумкин» — Севара Убайдуллаева
    • Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 2,5 млн кишидан ошди
    • ССВ вакцина олган аёл ўлим ёқасида эканлиги айтилаётган видеомурожаат юзасидан муносабат билдирди

    08.09.2021, 21:48   Изоҳ (0)   18663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ким муваққат президент бўлиши ҳақида ҳеч ким ҳеч нарсани билмасди». Расул Кушербаев — президентлик масаласи кўрилган беш йил аввалги тарихий мажлис ҳақида

    08.09.2021, 21:34

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади

    08.09.2021, 21:21

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳоким ўринбосарлари учун Malibu ва Tracker сотиб олинганига изоҳ берди

    08.09.2021, 21:10

    Ўзбекистон ўз сув захираларининг 169 фоизидан фойдаланаётгани маълум бўлди

    08.09.2021, 20:35

    Тошкентдаги ЎзМУ ва техника университети жойлашган кўчанинг ёпиб қўйилгани юзасидан изоҳ берилди

    08.09.2021, 20:12

    «Толибон» Ўзбекистоннинг Кобулдаги янги ҳукумат билан алоқа ўрнатишга тайёрлигини эътироф этди

    08.09.2021, 19:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.