Италияда тўққиз нафар реконструктор Жон Толкиннинг «Узуклар ҳумкдори» романи қаҳрамонлари каби кийиниб олиб, хоббит Фродо Беггинс босиб ўтган йўлдан юришга ва Везувий вулқонига қудрат узугини ташлашга қарор қилди, деб хабар беради Esquire.
27 август куни банк ходими, SMM билан шуғулланувчи, талаба ва экспедициянинг бошқа аъзолари тўрт нафар хоббит, сеҳргар, эльф, гном ва икки оддий инсон ролини тақсимлаб, Кети шаҳрини тарк этган ҳолда вулқон томон пиёда отланган. Улар 250 километр масофани босиб ўтиб, 2 сентябрь куни вулқонга етиб бориши керак эди. Гуруҳга 37 ёшли новвой-қандолатчи Николас Жентиле бошчилик қилган.
«Везувийни у ўтмишда Фаито тоғи каби вайронкор ва инсонларга ҳамон жуда яқинлиги учун қўрқинчли бўлгани сабаб танладик», — дейди Жентиле.
Экспедициянинг мақсади — фентези мухлислари дам оладиган масканга айланувчи хоббитлар қишлоғини қуришга маблағ йиғиш. Ҳозирда бу каби қишлоқ Янги Зеландияда — «Узуклар ҳукмдори» фильмни суратга олиш ишлари амалга оширилган жойда бор.
Экспедиция охирида реконструкторлар The Sign 2.0 қовоқхонасида мавзуга мос базм уюштиришни режалаштирган.
Изоҳ (0)