2 сентябрда дунё бўйлаб олинган қизиқарли суратларни намойиш қиламиз.
Бангкокда ҳукуматга қарши норозилик намойиши иштирокчилари бош вазирнинг истеъфосини талаб қилмоқда.
Фото: EPA
VI Шарқ иқтисодий форуми Владивостокдаги Русский оролида бошланди. 2020 йили форум коронавирус пандемияси туфайли ўтказилмаганди. Форумда 50 дан ортиқ давлат иштирок этмоқда.
Фото: «ТАСС»
Вашингтондаги момақалдироқ пайтида кўриниб турган Капитолий (ўнгда) ва Вашингтон ёдгорлиги (чапда).
Фото: EFE
Аргентинанинг Пуэрто-Мадрин шаҳри соҳилида стенд билан шуғулланаётган аёлнинг яқинидаги икки кит.
Фото: Telam
Мавзуга доир: Африкада кутилмаганда кучли қор ёғди (видео)
Чехиядаги ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти томонидан қутқарилган бир оёқли лайлакка 3D-принтерда босилган янги оёқ қўйилди.
Фото: Reuters
Тибет саҳна санъати институтининг қувғин қилинган ижодкорлари сургунда мамлакатнинг биринчи парламент тузилганининг 61 йиллигига бағишланган тадбирга тайёргарлик кўраётган аёллар. Тибетликлар бу байрамни Демократия куни сифатида нишонлайди.
Фото: AP Photo
78-Венеция кинофестивалига келган актриса Кирстен Данст. Кинофестиваль 11 сентябргача давом этади.
Фото: Getty Images
Мавзуга доир: Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади
Тайпэйда япон рассоми Чиҳару Шиотанинг «Руҳнинг тебраниши» деб номланган кўргазмаси очилди.
Фото: EPA
Калифорнияда «Калдор» ёнғинининг Жанубий Таҳоэ кўлига яқинлашмаслиги учун акс ёнғин келтириб чиқараётган ўт ўчирувчи.
Фото: AP Photo
Калкутта шаҳрида Дурга Пужа фестивалига тайёргарлик кўрилмоқда. Фестиваль маъбуд Дурга шарафига ўтказилади.
Фото: EPA
Испаниянинг Альканар шаҳридаги ишчи сув тошқинидан кейин тозалаш ишларини олиб бормоқда. Чоршанба куни ёғган ёмғир тошқинларни келтириб чиқарди.
Фото: AP Photo
Ишчилар марҳум рассом Кристонинг бадиий инсталляциясини яратиш учун Париждаги Ғалаба аркасини 25 000 квадрат метр кумуш ва кўк матонинг остига ўрашга тайёргарлик кўрмоқда.
Фото: EPA
Мавзуга доир: АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш якунлангандан сўнг Байден Америка халқига мурожаат қилди
Британиянинг Борнмут шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган авиа-намойиш бошланди. Суратда: AeroSuperBatics аэробатик жамоаси чиқиши.
Фото: Getty Images
Россия президенти Владимир Путин Адмирал Невельской номидаги давлат денгиз университетига ташрифи давомида талабалар билан суратга тушди.
Фото: «ТАСС»
Аввалги кунларнинг фотогалереялар:
- Мустақиллик байрамига тайёргарлик, бошланган балиқ ови мавсуми, довулда ағдарилган кема. 1 сентябрь суратлари
- Юбкадаги шаҳзода Чарльз, Афғонистонни тарк этган сўнгги АҚШ ҳарбийси, туғилган кунини нишонлаётган панда. 31 август суратлари
- Испаниядаги отлар сартарошхонаси, анъанавий дарё футболи, қўйлар ҳосил қилган юрак шакли. 30 август суратлари
- Соҳилдагилар билан «саломлашган» кит, чиқитга чиқарилган динозаврлар, Швейцария тоғларида дам олган сигир. 27 август суратлари
- Тереза онанинг туғилган куни, Исроил—Фаластин чегарасида чиққан можаро, итни отиб ўлдиргани учун судга берилган полиция. 26 август суратлари
- Реанимацияга айлантирилган черков, стол теннис ўйнаётган қўлсиз спортчи, АҚШга етиб борган афғон қочқинлари. 25 август суратлари
- Тошкент орқали Германияга эвакуация қилинган охирги афғон, «қон»га тўлган фаввора, айиқни тинчлантираётган ходим. Ҳафта суратлари