Германия Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами тариқасида 10 минг доза Casirivimab/Imdevimab комбинацияланган препаратини юбориши ҳақида хабар берилганди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Тошкент халқаро аэропортида ушбу дори воситаси қадоқларини қабул қилиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари ва журналистлар иштирок этди.
Таъкидланишича, Casirivimab/Imdevimab (Швейцариянинг Roche фармацевтика компаниясидан) COVID-19 га қарши сунъий «антитаначалар коктейли» бўлиб, ҳозирда препарат вируснинг янги штаммларига чидамли ягона препарат ҳисобланади.
Тадқиқот натижаларига кўра, препарат касалхонага ётқизиш ва коронавирусдан ўлим даражасини 70 фоизга камайтиргани ҳамда касаллик аломатларининг давомийлигини 14 кундан 10 кунгача қисқартиргани айтилмоқда.
Бундан аввал Швейцария томонидан Ўзбекистонга 1,1 миллиондан ортиқ тиббий ниқоб юборилгани, Ўзбекистонда коронавирус билан тўлиқ эмланганлар сони 1,9 миллион кишидан ошгани ҳамда хитой—ўзбек вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)