Microsoft компанияси кейинги авлод операцион тизими билан ишлай оладиган процессорлар рўйхатини кенгайтирди. Аммо унинг ўзига яраша бир камчилиги бор, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Аввалроқ Microsoft Windows 11 операцион тизимини эски процессорли компьютерларга ўрнатишга тўсқинлик қилмаслиги маълум бўлганди. Гап биринчи авлод AMD Ryzen ҳамда олтинчи ва еттинчи авлод Intel Core ҳақида кетмоқда.
Операцион тизимнинг янги версиясини ўрнатиш Windows Media Creation Tool ёрдамида, ISO форматида юклаб олинган файл орқали мустақил амалга оширилади. Янгилик яхши, аммо унинг бир камчилиги бор.
Microsoft маълумотларига кўра, Windows 11 операцион тизимини қўллаб-қувватламайдиган компьютерлар Windows Янгиланиш тизими орқали янгиланишдан фойдалана олмайди. Бу драйверлар ва исталган хавфсизлик янгиланишларига тааллуқли.
Бу ғалати, чунки компания илгари қўллаб-қувватланмайдиган операцион тизим версиялари учун ҳам муҳим хавфсизлик тузатишларини тақдим этиб келган. Айни вақтда Microsoft вазиятга изоҳ беришдан бош тортган.
Windows 11’ни ўрнатиш учун Microsoft томонидан қўйилган минимал талаблар:
- Тезкор хотира: 4 гигабайт;
- Ички хотира: 64 гигабайт;
- Экран: пикселлари сони 1366х768 бўлган >9 дюйм;
- Хавфсизлик: TPM 2.0 / UEFI Secured Boot;
- Интернет: уланган бўлиши керак
- ГПУ: DirectХ 12 compatible graphics / WDDМ 2.х;
- Разряд: фақат 64-бит.
Изоҳ (0)