Xiaomi’нинг янги Xiaomi Miх4 флагмани реал вақтда сунъий интеллект ёрдамида субтитрларни қўшишга имкон берадиган Xiaoai Translation функцияга эга бўлди. Бу Android’лардаги Google Live Caption’нинг муқобили ҳисобланади, деб хабар беради IXBT.
Xiaomi муҳандисларининг сўзларига кўра, Xiaoai Translation’нинг янги версияси компания томонидан яратилган синхрон таржима технологиясига асосланган ва энг илғор сунъий интеллект технологияси ҳисобланади. Янги Xiaoai Translation функцияси фойдаланувчиларга исталган вақтда ва исталган жойда тезлик билан таржималарни амалга ошириш имконини беради. Фойдаланувчилар бошқарув марказини пастга тортиш орқали таржима инструментини фаоллаштириши мумкин.
Xiaoai Translation ёрдамида видеоларни, онлайн конференция ёки овозли қўнғироқларни реал вақт режимида таржима қилса бўлади. Xiaomi’нинг таъкидлашича, таржима барқарор, аниқ ва тез ишлайди. Бундан ташқари, у кўплаб инглиз аксентларига мослаша олади.
Таъкидланишича, Xiaoai Translation таржима механизмлари мунтазам яхшиланиб боради. Шу билан бирга, Xiaoai Translation’да иккинчи даражали тиллар сони ҳам кўпаяди. Таржиманинг мазкур функцияси сентябрь ойида MIUI 12.5 да кўплаб Xiaomi смартфонлари учун ишга туширилади.
Аввалроқ Xiaomi Mi 11 да тунда суратга олишни таъминловчи «ақлли» режим пайдо бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)