Витаминларга бой маҳсулотлардан тайёрланадиган мазали котлетлар барчага манзур келиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- қовоқча — 2 дона;
- товуқ қиймаси — 450-500 грамм;
- рикотта — 220 грамм;
- тухум — 1 дона;
- саримсоқ — 2 дона;
- ўсимлик ёғи, кўкат, туз ва зираворлар.
- Қовоқча қирғичдан ўтказилади ва бир чой қошиқ туз аралаштирилади. 10-15 дақиқадан сўнг суви сиқиб олинади.
- Қовоқча товуқ гўшти, пишлоқ, тухум, майдаланган саримсоқ, тўғралган пиёз, туз ва мурч билан аралаштирилади.
- Ҳосил бўлган массадан котлетлар ясалади.
- Товада қиздирилган ёғда тахминан 4 дақиқа давомида қизаргунча қовурилади.
Изоҳ (0)