Хоразмда фотиҳаси бузилган 20 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Хоразм прокуратурасининг хабар беришича қизнинг жасади топилган.
Маълум қилинишича, қидирув-қутқарув тадбирлари давомида 27 август куни соат 13:00 ларда Тошсақа чапқирғоқ магистрал каналининг Боғот тумани «Қулон қорабоғ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган 32-километридан марҳума Д.Э.нинг чириган ҳолдаги тан жароҳатларсиз мурдаси топилган.
Ҳозирда Д.Э.ни ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Тупроққалъа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом эттирилмоқда.
Терговга қадар текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Изоҳ (0)