Ўзбекистонда 27 август ва дам олиш кунлари кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Фақат айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди.
Ҳаво ҳарорати кечалари 17-22 даражани, кундуз кунлари 32-37 даражани ташкил этади. Қайд этилишича, бу меъёрдан 2-3 даража юқоридир.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудида меъёрдан 2-3 даражага юқори бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туриши, ҳафтанинг иккинчи ярмида эса ҳарорат фони аста-секин пасая бошлашини маълум қилганди.
Изоҳ (0)