• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ОАВ: Туркманистон коронавируснинг янги тўлқини туфайли карантинга ёпилмоқда

    Туркманистоннинг Лепаб вилояти, Туркманобод шаҳрида коронавирусга топширилган тестларнинг ижобий чиқиш ҳолатлари ўн баравар кўпайди. Аввалига Ашхободда, энди бошқа ҳудудларда савдо марказлари ёпилмоқда, дея хабар берди turkmen.news мустақил нашри.

    Фото:м«Хроника Туркменистана»

    Фото:м«Хроника Туркменистана»

    Хабарга кўра, Туркманобод шаҳридаги ҳудудий санитария-эпидемиология станциясида COVID-19 га тест олиш ишлари уч сменада кеча-ю кундуз давом этмоқда. Лебап вилоятини тарк этмоқчи бўлганлар ҳар бири 70 кишидан иборат 17 та гуруҳга бўлинади, яъни кунига 1190 киши текширилади. Бир ой олдин ҳар куни 3-4 та ижобий натижа аниқланар эди, ҳозир эса 30 та атрофида. Маълумот олиш учун мурожаат қилганларнинг қарийб 2,5 фоизида вирус қайд этилмоқда.

    Таъкидланишича, коронавирус ташхиси қўйилган кишиларга натижа ҳақида тўғридан-тўғри айтилмайди. Уларга шунчаки ҳудудни тарк этишга рухсат берилмайди ва «шифокор билан маслаҳатлашиш» тавсия қилинади.

    Туркманистон ҳукумати ҳалигача мамлакатга COVID-19 кириб келганини яширишга уринмоқда. Гарчи амалда инфекция борлигига шубҳа йўқ бўлса-да, амалдорлар бу ҳақда очиқдан очиқ гапиришга қўрқмоқда.

    24 август куни ичида университет талабалари бўлган махсус поезд Туркманободдан Ашхободга йўл олганди. Лекин, turkmen.news манбаларига кўра, поезд Марига қайтарилган. Ўқишга юборилмаган талабалар поезддан тушгач, уч кун карантинда ўтирган.

    23 августдан Ашхободда махсус патруллар дўконлар, жумладан, озиқ-овқат дўконларини ёпишни бошлади. «Беркарар» улгуржи бозори ва савдо маркази ёпилди. Бир қатор шифохоналарда кутилмаганда кўплаб беморлар гўё ўринларни бўшатиши керакдек, уйларига жўнатилди. Маъракаларни ташкил этишда санитария талаблари кучайтирилди: энди маърака чодирлари ичидаги ҳамма одамлар ниқоб тақмоқда, киришга эса антисептик қўйилади.

    COVID-19 билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани сабабли ўтган ҳафтада Ашхободдаги кўп қаватли уйларнинг кириш қисмини ва автобус салонларини дезинфекция қилиш ишлари қайта тикланди.

    Полиция ниқобсиз одамларга 25 манат (76 минг сўм) жарима солмоқда. Пойтахтдаги корхона ва ташкилотлар ходимларидан эмланганлик гувоҳномаси талаб қилинмоқда, акс ҳолда уларнинг ишдан бўшатилиши айтилмоқда.

    18 ёшдан ошган барча фуқароларни мажбурий эмлаш ҳақидаги қарор 7 июлда эълон қилинган бўлса-да, унинг ижроси энди бошланди. Эмланиш учун мурожаат қилаётган одамларнинг кескин оқими туфайли касалхона ходимлари вакцинацияни тасдиқловчи ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштиришга ва беришга улгурмаяпти.

    turkmen.news манбалари хабар беришича, вилоятлардаги ҳолат ҳам пойтахтдан қолишмайди. Туркманбошида «Кенар» бозори, кафе ва гўзаллик салонлари аллақачон ёпилган. Туркманободда дўкон сотувчиларига яқин орада фақат сотувчилари эмланган савдо марказлари ўз ишини давом эттириши мумкинлиги айтилган. Аввалроқ Лебап вилоят ахлоқ тузатиш муассасалари ходимлари маҳбуслар орасида касалланиш ҳолатларининг кўпайиши туфайли кучайтирилган хизмат режимига ўтказилган эди.

    «Хроника Туркменистана» хабарига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошгани сабабли расмийлар мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган парадни ташкил этиш тўғрисида бир тўхтамга кела олмаяпти — фақат ҳарбий парад билан чекланиладими ёки унга талабалар ва давлат хизматчилари жалб қилинадими, сўроқ остида.

    Тахминларга кўра, мамлакатга коронавируснинг ўта юқумли дельта штамми кириб келган. Туркманистон ҳукумати мамлакатга коронавирус кириб келганини ҳали тан олмаган.

    Мавзуга доир:

    • Туркманистон пойтахтида савдо марказлари, бассейн ва спорт заллари ёпилди. Мамлакатда ҳалигача коронавирус расман қайд этилмаган
    • Туркманистон президенти мамлакатда коронавирус билан касалланганлар йўқлигини маълум қилди

    26.08.2021, 14:11   Изоҳ (0)   24234
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» афғон аёлларини уйдан чиқмасликка чақирди. Чунки жангариларга ҳали «аёллар билан қандай мулоқот қилиш ўргатилмаган»

    26.08.2021, 12:37

    Уч ҳукмдордан устун келган Наполеон Бонапарт. Буюк француз императорининг фаолиятидаги сўнгги йирик ғалабаси — Дрезден жанги

    26.08.2021, 12:24

    ЖССТ куз ойларида янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди

    26.08.2021, 11:55

    Туркманистон президенти тилла белкурак, тилла арава ва тилла капсула билан янги саноат мажмуаси қурилишини бошлаб берди (видео)

    26.08.2021, 07:48

    АҚШ—Мексика чегарасидаги «Трамп девори» емирилишни бошлади

    26.08.2021, 06:47

    COVID-19 га қарши эмланган ва эмланмаганларнинг касалхонага тушиш эҳтимоли таққосланди, битта беморни даволаш қанчага тушмоқда? Коронахабарлар

    25.08.2021, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.