• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ЖССТ куз ойларида янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди

    Пандемияга тайёрланиш ва унга нисбатан чоралар кўриш масаласида куз ойлари ўта аҳамиятли бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевадаги брифингда айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Кейинги уч ой бўлажак пандемияга тайёргарлик кўриш ва унга жавоб чораларини белгилаш учун муҳим давр бўлади», — деди ЖССТ раҳбари.

    Гебрейесуснинг қўшимча қилишича, бутун дунёда кунлик касалланиш ва ўлим ҳолатларига оид вазият барқарорлашди. «Аммо бу барқарорлик жуда юқори даражада — 4,5 миллиондан ортиқ касалланиш ва 68 000 ўлим ҳолати», — дея хулоса қилди у.

    ЖССТ экспертларининг Nature журналига ёзган мақоласида маълум қилишича, COVID-19 пандемиясининг келиб чиқишини аниқлаш жараёни тўхтатилди.

    «Биз SARS-CoV-2 вирусининг келиб чиқишини тушуниш учун ЖССТ ва Хитойдан мустақил халқаро гуруҳ аъзолари сифатида танлангандик. Бизнинг ҳисоботимиз шу йилнинг март ойида чоп этилган. У тўхтаб қолган жараённинг биринчи қадами бўлган бўлиши керак», — дея қайд этди экспертлар.

    «SARS-CoV-2 нинг келиб чиқиши бўйича текширув ҳал қилувчи нуқтада ... энг муҳими: Хитойда ва ундан ташқарида одамлар ва ҳайвонларнинг биологик, ҳаётий жараёнларини кузатиш имкониятлари дарчаси жуда тез ёпилмоқда,» — деди экспертлар.

    Уларнинг айтишича, пандемиянинг биринчи маълум эпицентри ҳисобланувчи Хитойнинг Ухань шаҳрида олиб борилган текширув пайтида тўпланган маълумотлар COVID-19 лабораториядан сизиб чиққанини тасдиқламайди.

    Мутахассислар ушбу версия устида ишлашнинг ўрнига, 2019 йил декабргача антитаналар мавжудлиги ва касалланиш ҳолатлари ҳақидаги дастлабки хабарларни текшириш орқали Хитойда ва ундан ташқарида COVID-19 нинг дастлабки ҳолатларини излашга чақирди. Шунингдек, ЖССТ ходимлари ёввойи ҳайвонлар сақланадиган хўжаликларни текшириш ва кўршапалакларни ўрганиш зарур деб ҳисоблайди. Бироқ, ЖССТ бу нуқтаи назардан вақт омилининг аҳамиятини таъкидлади.

    «SARS-CoV-2 га қарши антитаналар вақт ўтиши билан камаяди, шунинг учун 2019 йил декабргача вирусга чалинган бўлиши мумкин бўлган одамларнинг намуналарини йиғиш ва синовдан ўтказиш бундан кейин тобора камроқ натижа беради» — деб огоҳлантирди ЖССТ.

    Улар, шунингдек, текширув учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган ёввойи ҳайвонлар боқилган кўплаб фермалар аллақачон ёпилган, ҳайвонлар эса ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтди.

    Ғарб оммавий ахборот воситалари, ЖССТ ходимларининг мақоласидан икки ҳафта олдин, ташкилот Хитойни COVID-19 нинг энг биринчи ҳолатлари ҳақида маълумот беришга чақирганини эслатмоқда. ЖССТ ходимларининг таъкидлашича, гап 2019 йил декабрь ойида мавжуд бўлган 174 та ҳолат ҳақида бормоқда, улар тўғрисида Хитой ҳукумати илгари айтишни истамаган.

    Хитой АҚШни COVID-19 лабораториядан сизиб чиққани ҳақидаги версияни тарғиб қилишда айбламоқда

    25 август куни Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг қурол-яроғ назорати бошқармаси бош директори Фу Цун COVID-19 нинг келиб чиқиши бўйича текширув тўхтаб қолганидан афсус билдирди. Фу Цуннинг сўзларига кўра, бунда ушбу илмий ишни ҳар доим қўллаб-қувватлаган Хитойнинг айби йўқ.

    Пекинда таъкидланишича, Хитой текширув вируснинг бошқа мамлакатлардаги бошқа эҳтимолий манбаларига қаратилишини истайди.

    Фу Цун, шунингдек, АҚШни COVID-19 пандемиясида Пекинни айбдор қилишга уринаётганликда айблади. Унинг таъкидлашича, АҚШ вируснинг лабораториядан оқиши назариясини атай тарғиб қилмоқда. Фу Цун, шунингдек, АҚШнинг ўзи ҳам ЖССТни бир қатор Америка илмий-тадқиқот лабораторияларини ўрганишга таклиф қилиши кераклигини айтди.

    Аввалроқ АҚШ разведка хизмати президент Жо Байденга коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги махфий ҳисоботни тақдим этганди. Қайд этилишича, ҳисобот хулосалари «тугалланмаган». COVID-19 ҳайвондан юқа бошлаганми ёки одамданми, вирус табиий келиб чиққанми ёки Ухандаги лабораторияда яратилганми — разведка хизматлари етарлича маълумот топа олмаган.

    26.08.2021, 11:55   Изоҳ (0)   21065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистон президенти тилла белкурак, тилла арава ва тилла капсула билан янги саноат мажмуаси қурилишини бошлаб берди (видео)

    26.08.2021, 07:48

    АҚШ—Мексика чегарасидаги «Трамп девори» емирилишни бошлади

    26.08.2021, 06:47

    COVID-19 га қарши эмланган ва эмланмаганларнинг касалхонага тушиш эҳтимоли таққосланди, битта беморни даволаш қанчага тушмоқда? Коронахабарлар

    25.08.2021, 22:56

    АҚШ разведкаси Байденга коронавирус келиб чиқиши тўғрисидаги махфий ҳисоботни топширди. Улар якуний хулосага кела олмаган

    25.08.2021, 22:39

    Панжшерда ҳаммаси энди бошланяпти, Эмомали Раҳмон тожиклар иштирокида ҳукумат тузишни таклиф қилди. Афғонистон янгиликлари

    25.08.2021, 21:42

    Минглаб афғонлар учиб кетиш илинжида Кобул аэропорти атрофида пайт пойлаётганига бир ҳафтадан ошди. Ҳозир бу ер — инсоният дард-алами тўпланган жой

    25.08.2021, 19:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    Дунё | 24 июн, 16:55

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    Лайфстайл | 24 июн, 16:45

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35

    “Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

    Спорт | 24 июн, 16:33

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Нега Швейцария Европадаги энг забт этиб бўлмас мамлакат ҳисобланади?

    Илм-фан | 24 июн, 16:27

    Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Иқтисодиёт | 24 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 16:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.