• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    COVID-19 га қарши эмланган ва эмланмаганларнинг касалхонага тушиш эҳтимоли таққосланди, битта беморни даволаш қанчага тушмоқда? Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 213 418 193 кишига етди, шуларнинг 4 456 633 нафари вафот этган. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (38 миллион), Ҳиндистон (32,5 миллион), Бразилия (20,6 миллион), Франция (6,7 миллион) ва Россия (6,7 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Шунингдек, айни пайтгача бутун дунё бўйлаб 5 миллиарддан ортиқ дозада вакциналар қўлланилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    COVID-19 га қарши эмланмаган одамлар коронавирусга чалинганда, уларнинг касалхонага ётқизилиш эҳтимоли эмланганларга қараганда 29 баробар кўпроқ бўлади. Бундан ташқари, эмланганларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли эмланмаганларга қараганда беш баравар кам.

    Ушбу маълумотлар АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (CДC) томонидан июль ойи охирида Калифорния штатининг Лос-Анжелес округидаги эпидемиологик вазият бўйича олиб борилган тадқиқотларда аниқланган. Бироқ округда 1 майдан 25 июлгача қайд этилган касалланиш ҳолатларининг 25 фоизи эмланган америкаликларга тўғри келади. Шу билан бирга, вирус юқтирганларнинг 71 фоизи эмланмаган, 3 фоизи эмлаш курсини тугатмаган.

    Эмланган, аммо вирус юқтирган америкаликлар ҳақидаги маълумотлар CDC’нинг бошқа бир тадқиқотига мос келади, унга кўра, коронавирус дельта штаммининг тарқалиши туфайли вакциналар самарадорлиги бироз пасайган. Маълум бўлишича, вакциналарнинг ҳимоя даражаси май ойининг бошида 92 фоиз бўлган бўлса, июль охирига келиб тахминан 80 фоизгача тушган.

    Мавзуга доир: Ҳеч қайси вакцина коронавирусдан 100 фоиз ҳимоя қилмайди. Бу нормал ҳолат! Москваликларнинг қанчаси эмлангандан кейин ҳам касалланиши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилди

    Россия Федерал мажбурий тиббий суғурта фонди ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилнинг иккинчи ярмида коронавирус билан касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг эҳтимолий харажатлари 111 миллиард рубль (1,5 млрд доллар)дан бироз ошади. Ушбу миқдор Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг касалланиш даражаси бўйича прогнозларига асосланган бўлиб, уларга кўра, бу даврда COVID-19 га чалиниш бўйича 3,9 миллионта янги ҳолат аниқланиши мумкин, шу билан бирга 784 минг потенциал беморни касалхонага ётқизишга тўғри келиши мумкин.

    Қайд этилишича, суғурта фонди йилнинг иккинчи ярмида суғурталанган россияликларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 65,4 миллиард рубль (886,8 млн доллар), ишчиларнинг иш ҳақи, коммунал тўловлар ва бошқаларга компенсация тўлашга деярли 60 миллиард рубль (813,6 млн доллар) сарфлайди.

    Мутахассисларнинг маълумотига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемиянинг янги турини башорат қилмоқда, унинг юз бериши аниқ эмас, лекин бундай сценарий учун бюджетга ҳозирдан пул ажратилган. Ушбу сценарийда респираторли инфекция ва коронавирус мутациясининг умумий ўсиши кузатилиши мумкин.

    Йилнинг биринчи ярмида суғурта фонди коронавирус билан касалланган беморларга ёрдам беришга 218 миллиард рубль (2,9 млрд доллар) сарфлади, унинг катта қисми шифохонадаги беморларга ёрдам кўрсатиш учун сарфланди. Йил бошидан бери коронавирус билан касалланган 1,5 миллион бемор касалхонага ётқизилган.

    Шу билан бирга, Россияда 2021 йилнинг биринчи ярмида COVID-19 билан касалланган битта беморни касалхонага ётқизишнинг ўртача нархи 135,4 минг рубль (1,8 минг доллар)ни ташкил этди. Таққослаш учун бошқа турдаги касалликка чалинган беморни касалхонага ётқизиш 41,5 минг рубль (562 доллар)га тушган. 2020 йил коронавирус билан касалланган битта беморни даволаш қиймати 115 минг рубль (1,5 минг доллар)га баҳоланган, COVID-19 билан оғриб, касалхонага ётқизилган 2,1 миллион беморга эса 245 миллиард рубль (3,3 млрд доллар)дан ортиқ маблағ сарфланган. Мутахассисларнинг фикрича, касалхонага ётқизиш нархининг ошиши инфляция билан ҳам, Россияда коронавирус янги штаммининг пайдо бўлиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бир беморни даволаш учун қанча маблағ сарфланаётгани маълум қилинди

    АҚШ мактаблари коронавирус туфайли ёпилмоқда. Коронавирус авж олгани сабабли АҚШдаги бир қатор мактаблар аралаш таълим шаклига ўтишга ёки ҳатто ўқувчиларни масофавий таълимга ўтказишга мажбур бўлмоқда.

    Қайд этилишича, кичик шаҳарча ва қишлоқларда жойлашган кичик мактаблар болаларни уйларига жўнатишни бошлаган. Хусусан, Жоржия штатида талабаларнинг 40 фоизи аллақачон карантин ёки изоляцияда. Ўтган ҳафтада округ 13 сентябрга қадар онлайн таълимга ўтган. Штат маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида мактаб ёшидаги ҳар 100 боладан биттасида COVID-19 тести ижобий чиққан.

    «Беш ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда коронавирус тестининг ижобий чиқиши ҳолати катталарга қараганда тез-тез учрайди», — дейилади хабарда. Бир қатор мактаблар режалаштирилганидан кечроқ иш бошлайди. Бунгача АҚШда мамлакат бўйлаб мактаблар масофавий ўқитмасдан, одатий ҳаётга яқинлашиши мумкин деган умидлар катта эди, масофавий таълим «баъзи ота-оналарнинг ишига тўсқинлик қилган ва кўплаб ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини ёмонлаштирган».

    Мавзуга доир: АҚШда COVID-19 тарқалиши кескин тезлашди

    Шунингдек:
    • Сўнгги икки ойга нисбатан ҳозир бутун дунёда коронавируснинг тарқалиш тезлиги барқарорлаша бошлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, 16 дан 22 августгача бўлган ҳафтада бутун дунё бўйлаб тахминан 4,5 миллион кишида коронавирус қайд этилди. Аввалги ҳафтада 4,4 миллиондан ортиқ кишида вирус аниқланганди. ЖССТ таъкидлашича, бу шуни англатадики, деярли икки ой давомида кўтарилиб борган янги касалланиш ҳолатлари сўнгги ҳафталарда барқарорлашаётган бўлиши мумкин. Дунё бўйлаб коронавирусдан ўлимлар сони ўтган ҳафтада 68 мингтани ташкил этган бўлса, 9 августдан 15 августгача 66 мингдан ортиқ ўлим қайд этилганди,

    25.08.2021, 22:56   Изоҳ (0)   33051
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ разведкаси Байденга коронавирус келиб чиқиши тўғрисидаги махфий ҳисоботни топширди. Улар якуний хулосага кела олмаган

    25.08.2021, 22:39

    Панжшерда ҳаммаси энди бошланяпти, Эмомали Раҳмон тожиклар иштирокида ҳукумат тузишни таклиф қилди. Афғонистон янгиликлари

    25.08.2021, 21:42

    Минглаб афғонлар учиб кетиш илинжида Кобул аэропорти атрофида пайт пойлаётганига бир ҳафтадан ошди. Ҳозир бу ер — инсоният дард-алами тўпланган жой

    25.08.2021, 19:27

    Қозоғистонда 28 августдан карантин юмшатилади

    25.08.2021, 18:26

    Россия Афғонистондан ўзининг ва бошқа мамлакатларнинг фуқароларини эвакуация қилади

    25.08.2021, 17:10

    Киевда Пётр Порошенконинг юзига «зелёнка» сепиб юборишди. Унинг фикрича, ҳужумда Владимир Зеленскийнинг қўли бор (видео)

    25.08.2021, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Аввал фантастикадек туюлган энди эса ҳақиқатга айланган 5 та кино прогнози

    Кино | 28 июн, 13:50

    Ғазо ҳокимияти: Исроил тарқатаётган ун қопларида гиёҳванд моддалар топилди

    Дунё | 28 июн, 13:10

    Одамлар билан доимий мулоқот қилишни талаб этадиган иш соғлиқ учун хавфли эканлиги аниқланди

    Лайфстайл | 28 июн, 12:50

    Хаги-ваги ортидан. “Лалабубу ўйинчоқлари болалар психикасига зарар етказади” — психолог

    Фарзанд | 28 июн, 12:25

    Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолиятига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 12:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.