• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Уч ҳукмдордан устун келган Наполеон Бонапарт. Буюк француз императорининг фаолиятидаги сўнгги йирик ғалабаси — Дрезден жанги

    1813 йилнинг 26 август куни ҳозирги Германия давлати ҳудудида жойлашган Дрезден шаҳрида Наполеон I Бонапарт бошлиқ француз қўшини ва Россия, Пруссия, Австрия, Швеция бирлашган кучлари ўртасида жанг бўлиб ўтади. «Дарё» буюк француз императорининг сўнгги йирик ғалабаси ҳақида ҳикоя қилади.

    Тўқнашувдан олдинги вазият қандай эди?

    1812 йилги муваффақиятсиз Рус юришидан сўнг Наполеон Бонапартнинг буюк армияси Буюк чекинишни амалга оширади. Французларни таъқиб қилган руслар Пруссия қўшинлари билан бирлашиб, Наполеон армиясини Германия ерларида ҳам бир неча кичик жангларда мағлуб этади. Аммо кейинроқ Люцен ва Баутцен жангларида бирлашган кучлар французлардан мағлуб бўлади. Тез орада Россия ва Пруссия ўртасидаги Олтинчи коалиция иттифоқига Австрия ва Швеция ҳам қўшилади. Бу Наполеоннинг ҳарбий-сиёсий аҳволини оғирлаштиради.

    Янги қўшини билан Эрфуртдан йўлга чиққан Наполеон Германия жануби томон юриб, Саксония пойтахти Дрезден шаҳрини эгаллайди. Ушбу шаҳар стратегик муҳим нуқта бўлиб, француз императори шаҳарда улкан захираларни тўплайди.

    Иттифоқчиларнинг Трахенберг шаҳридаги йиғилишида умумий кучларни учга бўлишга қарор қилинади ҳамда қўшин Боҳемия (асосий армия, икки юз мингдан кўпроқ қўшин), Силезия (юз минглик қўшин) ва Шимолий (бир юз ўттиз минглик қўшин) армияларига бўлинади. Бу уч армия Наполеон армиясини уч томондан: шарқ, жануб ва шимолдан ярим доира шаклида сиқувга олиши керак эди.

    Дрезден жанги

    Дрезден жанги
    Фото: Google Images

    Дастлаб Наполеон коалициянинг асосий қўшини Силезия армияси деб ўйлайди ва Гебхард Леберехт Блюхер бошлиқ Силезия қўшини томон юриш бошлайди. Аммо у кейинроқ австрияликлар ва руслардан иборат Боҳемия армияси Дрезден шаҳрига юриш бошлаганидан хабар топади ва уч кун ичида юз милга (қарийб 161 километр) яқин масофани босиб ўтиб, шаҳарга иттифоқчилар асосий ҳужумни бошламасдан етиб келади.

    Жангнинг бошланиши

    Жанг 26 август куни эрталаб бошланади. Боҳемия армияси бош қўмондони ҳисобланувчи австриялик фелдмаршал Шварценберг қўшинни шаҳар дарвозаси олдида кенг чизиқ бўйлаб жойлаштиради. Фелдмаршал шаҳарни Наполеон ва унинг эски гвардияси етиб келишидан олдинроқ қўлга киритмоқчи эди.

    Дрездендаги француз гарнизонига маршал Гувион Сент-Сир бошчилик қилаётганди. Наполеон бошлиқ кучлар етиб келгунга қадар мудофаани ушлаш мақсадида Сент-Сир қалъадан ташқарида ҳам мудофаа чизиғини ташкил қилади.

    Эрта тонгдан ҳужумга ўтган австрияликлар муваффақиятли ҳаракат қилиб, ташқи позициядаги французларни ортга чекинишга мажбур қилади. Тушга келиб иттифоқчилар шаҳарга кириш учун қулай имкониятга эга бўлади, бироқ улар сўнгги ҳужумга тайёргарлик кўриш ва ҳали етиб келмаган артиллерия қуролларини кутиш мақсадида ҳужумни тўхтатади. Аммо иттифоқчилар ҳужумнинг биринчи қисмини тугатганидан кейин Дрезденга француз Катта армиясининг илк бўлинмалари кириб келгани, бироздан сўнг эса Наполеоннинг ўзи ҳам шаҳарга етиб келгани маълум бўлади.

    Кучлар мувозанатининг ўзгариши ортидан фелдмаршал Шварценберг кейинги ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилиш учун ҳарбий кенгаш чақиради. Кенгашда Бутунроссия подшоси Александр I, Пруссия қироли Фредерик Вилгелм III ва Австрия императори Францис II қатнашади. Монархлар кейинги ҳаракатлар борасида баҳсга киришади. Иттифоқчиларнинг асосий муаммоларидан бири ҳам ягона қўмондонликнинг йўқлиги эди. Подшо Александр I Наполеон келгандан кейин ортиқ ҳужумни давом эттиргандан маъно йўқлигини таъкидлайди. Ҳарбий билими бўлмаган император Францис II ҳеч қандай фикр билдирмайди. Фредерик III эса иттифоқчилар куч жиҳатдан ҳали ҳам устун экани, ҳужумни давом эттириш кераклигини айтади. Уч ҳукмдор нима қилиш кераклигини аниқлаб олиши учун анча вақт кетади ва ўша куни Боҳемия армияси шаҳарга ҳужумни давом эттирмайди.

    Аммо Наполеон нима қилишни хоҳлаётганини яхши биларди. У ўз қўшинларини шаҳар атрофига жойлаштиради ва ялпи қарши ҳужумга ўтади. Ҳужум, тахминан, соат 17:30 да бошланади ва французларнинг бой берилган ташқи позицияларни қайтариб олиши билан якунланади.

    Дрезден жанги харитаси

    Дрезден жанги харитаси
    Фото: Byroncillo

    Тунда ҳар иккала томон ҳам жангни давом эттиришга қарор қилади. Коалиция кучлари сон жиҳатдан яққол устунлик билан ҳужум қилишни режалаштириб, қўшиннинг асосий қисмини марказга жойлаштиради. Иттифоқчилар қанотларига 25 мингдан аскар жойлаштирилади, марказда эса 120 мингдан кўпроқ қўшин тўпланади.

    Наполеон ҳам душманнинг устунлигига қарамасдан ҳужум қилиш режасини тузади. Бироқ Наполеоннинг режаси иттифоқчилар режасига қарама-қарши бўлиб, француз императори асосий зарбани қанотлар орқали бермоқчи эди. Наполеон ўнг қанотга Йоаҳим Мюрат, чап қанотга эса Мишел Ней бошчилигида 35 мингдан қўшин қўйилади. Марказга генераллар Гувион Сент-Сир ва Луи Виэсс де Мармон раҳбарлигида 50 минг аскар жойлаштирилади.

    Кечаси осмон булут билан қопланиб, ёмғир бошланади. Ёмғир кунбўйи давом этиб Дрезден атрофидаги дарёлар сатҳини кўтаради ва жанг майдонини алоҳида қисмларга ажратади. Мушкетлар деярли фойдасиз қуролга айланиб қолади, сабаби порох ва милтиқлар ёмғирда нам тортиб қолганди.

    Буюк императорнинг сўнгги йирик ғалабаси

    Ҳар иккала томон ҳал қилувчи ҳужумни 27 август куни эрта тонгдан бошлайди. Иттифоқчилар марказни ҳаракатга келтиради ва сон жиҳатдаги устунликдан фойдаланиб французларни марказдан йўл беришга мажбур қилишмоқчи бўлади. Бироқ Гувион Сент-Сир бошчилигидаги французлар яхши ҳимояланиб, коалиция қўшинининг Дрезден томон ҳаракатини секинлаштиради.

    Француз қўшинининг қанотлардан ҳужуми эса анча муваффақиятли кечади. Чапда маршал Мишел Ней генерал Пётр Витгенштейн бошлиқ русларни чекинишга мажбур қилади ва иттифоқчилар маркази олдинга силжиган сари уларнинг қанотини орқага суради. Бу пайтда ўнг қанотда Йоаҳим Мюрат бошлиқ яхши интизомга эга француз отлиқ аскарлари ҳужумга ўтади.

    Бироқ лойли майдонда отлиқлар билан ҳужум қилиш мумкин эмасди. Йоаҳим Мюратни муваффақиятсизликдан иттифоқчиларнинг нам тортган мушкетлари деярли яроқсиз ҳолга келгани қутқариб қолади. Ёмғир натижасида сатҳи кўтарилган дарё коалиция чап қанотининг на мадад кучлари билан кучайишига, на чекинишига имкон беради. Натижада 14 мингдан ортиқ иттифоқчилар қўшини французларга таслим бўлади.

    Дрезден жанги

    Дрезден жанги
    Фото: Wikipedia

    Ҳужумлар сусая бошлагач Шварценберг қарши ҳужумга ўтишни режалаштиради. Подшо Александр I ҳам барча захираларни жангга ташлашни ва қарши ҳужумга ўтишни қатъий талаб қилади. Шварценберг Мишел Ней қўшинининг олдинга силжиб, марказдаги Гувион Сент-Сир кучларидан ажралишини кутади. Аммо майдон ўта лойлиги туфайли артиллерия қуролларини кўчириш жуда қийин эди.

    Қолаверса, генерал Доминик Вандам бошчилигидаги француз корпуси иттифоқчилар армиясини айланиб ўтаётгани ва ортдан ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида хабар келади. Шварценберг жанг бой берилганини сезади ва генерал Доминик Вандам қочиш йўлини кесиб ташламасдан олдин ўз қўшинини тартибли равишда жанг майдонидан олиб чиқишга қарор қилади. Шу тариқа жанг тугайди.

    Ноқулай майдон ва лой ерларда ҳаракат қилган отларнинг чарчагани туфайли Наполеон коалиция қўшинини таъқиб қилмайди. Ёмон об-ҳаво унинг соғлигига ҳам таъсир қилади. Душманни қувиш ўрнига императорнинг ўзи шахсан ортга қайтади ва Шварценберг талафотларсиз чекинади.

    Дрезден жангидаги ғалаба қандай аҳамият касб этди?

    Иттифоқчиларнинг Дрездендаги йўқотишлари, тахминан, 24 минг кишини ташкил этади. Наполеон I Бонапарт эса жангда 10 мингга яқин одамини йўқотади.

    Тез орада Трахенбергдаги режа бўйича Силезия армияси ҳужумга ўтади ва Наполеон асосий кучлари билан янги душманга қарши юришга мажбур бўлади. Натижада яккаланиб қолган генерал Доминик Вандам корпуси Дрездендан 45 километр жанубдаги Кулм шаҳри яқинида қуршаб олинади ва тор-мор қилинади. Бу мағлубият маршаллар Удино ва Жак Макдоналд мағлубиятлари билан бирга Наполеоннинг Дрездендаги ғалабаси аҳамиятига соя солади.

    Дрездендаги ғалаба Наполеон армиясида ғалабага бўлган ишончни орттиради. Бироқ кейинги жангларда иттифоқчилар Наполеонни енгиш учун барча имкониятларни ишга солади ва унга қарши улкан армия қўйишга муваффақ бўлади. Натижада Дрездендаги ғалабадан сўнг француз армияси кетма-кет мағлубиятларга учрайди ҳамда Лейпцигда тўлиқ тор-мор этилади.

    Дрездендаги ғалаба буюк император Наполеон I Бонапартнинг ҳарбий фаолиятидаги сўнгги йирик ғалабаси бўлиб қолади (Наполеоннинг охирги ғалабаси эса Линйи жангидаги зафар эди).

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    26.08.2021, 12:24   Изоҳ (0)   55494
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.