• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12354.65
    • RUB153.93
    • EUR14384.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Мўғулистон эмлаш суръатлари бўйича Осиёда етакчилик қилмоқда, «Спутник V» 6 ойдан кейин иммунитетни кучайтиради. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 213 967 020 кишига етган, шуларнинг 4 464 245 нафари вафот этган. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (38,2 миллион), Ҳиндистон (32,5 миллион), Бразилия (20,6 миллион), Франция (6,75 миллион) ва Россия (6,7 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Шунингдек, дунё бўйича қўлланилган вакциналар сони 5,062 миллиарддан ошган.

    Хитой

    Хитой
    Фото: Getty Images

    Мўғулистонда 25 август ҳолатига аҳолининг 68,6 фоизи COVID-19’га қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган, 63,5 фоизи эса тўлиқ эмланган. Мўғулистон вакцинация суръатлари бўйича Осиё минтақасида етакчиликни сақлаб қолмоқда, дейилади Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

    Мўғулистоннинг 2 067 391 нафар фуқаролари тўлиқ эмланган бўлса, 2 231 314 киши камида битта дозани олган.

    Мамлакатда оммавий эмлаш 23 февралда бошланган.

    Мавзуга доир: Мўғулистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди

    Организмнинг коронавирус штаммларига қарши ҳимояси Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмлангандан кейин олти ой мобайнида кучаяди, дея маълум қилди Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди Аргентинада ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб. Олимлар антитаналар шаклланиши ва уларнинг Алфа, бета, гамма, дельта ва лямбда штаммларига қарши зарарсизлантирувчи хусусиятини таҳлил қилди.

    «Кузатувларга кўра, организмнинг иммунитетни ёриб ўтишга қодир мутациялардан иборат янги штаммларга қарши ҳимояси  вакцинациядан кейин олти ой давомида кучаяди, бу зарарсизлантирувчи антитаналар етилишда давом этиши ва уларнинг самарадорлиги ошиши билан боғлиқ», — дейилади фонд сайтида.

    Аргентиналик олимлар «Спутник V» билан эмланган беморлардан олинган 1,8 мингта қон зардоби намуналарини текшириб чиқди.

    IgG махсус антитаналар умумий сони аста-секинлик билан қисқарганига қарамай, уларнинг қаршилик кўрсатиш қобилияти кучайган, айниқса, бета ва гамма штаммларга нисбатан. Ушбу штаммлар «иммунитетдан қочиш»га энг кўп мойилдир, яъни касалланган одамнинг иммун тизимидан яшириниш хусусиятига эга.

    Мавзуга доир: «Спутник V» дельта штаммга мослаштирилди, АҚШда оммавий қайта эмланиш бошланади. Коронахабарлар

    Россияда коронавирусдан кунлик ўлимлар сони бўйича антирекорд ўрнатилди: ўтган бир кеча-кундузда мамлакатда 820 киши вирус оқибатида вафот этди, бу пандемия бошидан буён кузатилган янги рекорддир.

    Бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 14 августда қайд этилган, ўшанда 819 киши вафот этганди.

    Шу тариқа, тезкор штаб маълумотлари бўйича, Россия коронавирус оқибатидаги ўлимлар сони жами 179,2 мингтага етди.

    Шунингдек, бир кунда 19,6 минг кишида COVID-19 аниқланди. Касалланганлар ва ўлимлар сони бўйича Москва ва Петербург етакчилик қилмоқда.

    Мавзуга доир: Россияда COVID-ўлимлар бўйича кунлик рекорд янгиланди, Мексика ва Ҳиндистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш бошланди. Коронахабарлар

    Японияда Moderna компанияси вакцинаси билан эмлаш тўхтатилди. Бунга ушбу вакциналарда номаълум аралашмалар аниқлангани сабаб бўлди. Ушбу дозалар Японияга Испаниядан келтирилган. Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги текширув бошлади.

    Ёт зарралар 39 та ампулада топилган, уларнинг катталиги бир неча миллиметрга етган. Вакцинанинг ушбу дозалари Япониянинг бешта префектурасида, шу жумладан, Токиода жойлашган вакцинация марказларида бўлган.

    Ҳозирча ушбу ҳолат сабабли юзага келган муаммолар ҳақида хабарлар келиб тушмаган. Американинг Moderna компанияси ҳам текширув бошлаган.

    Мавзуга доир: Moderna вакцинаси дельта штаммга қарши Pfizer’дан самаралироқ бўлиб чиқди

    Шунингдек:
    • Колумбиянинг Кали шаҳрида яшовчи эркак коронавирусга қарши етти марта эмланди. У турли компаниялар, шу жумладан, Sinovac, AstraZeneca, Pfizer ва Janssen вакциналарини олган. Аммо, дозаларнинг кўплиги туфайли организм ҳеч қандай реакция кўрсатмаган. У 60 ёшдан ошган ва руҳий муаммолари бор одам бўлиб чиқди. Ҳукумат текширув бошлади.
    • Грецияда 13 сентябрдан эмланмаганлар учун чекловлар жорий қилинади. Хусусан, уларнинг кафе, бар, ресторан, клубларга ҳамда кўнгилочар марказларга кириши тақиқланади. Шу билан бирга, манфий натижали ПЗР-тест билан улар театр, кино, музей ва тренажёр залларига кириши мумкин. Ушбу чекловлар 2022 йил 31 мартгача амал қилади.
    • Польшада коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланмоқда. У сентябрь ва октябрда кучайиши кутилмоқда. Ҳукумат чекловлар киритишга тайёрланмоқда, аммо ҳозирча аниқ бир қарорлар йўқ.

    26.08.2021, 16:41   Изоҳ (0)   15270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳозир Владимир Зеленскийнинг Украинадаги асосий рақиби — Киев мэри Виталий Кличко. Нима учун улар бир-бирига душман ва бу нима билан тугаши мумкин?

    26.08.2021, 15:25

    ОАВ: Туркманистон коронавируснинг янги тўлқини туфайли карантинга ёпилмоқда

    26.08.2021, 14:11

    «Толибон» афғон аёлларини уйдан чиқмасликка чақирди. Чунки жангариларга ҳали «аёллар билан қандай мулоқот қилиш ўргатилмаган»

    26.08.2021, 12:37

    Уч ҳукмдордан устун келган Наполеон Бонапарт. Буюк француз императорининг фаолиятидаги сўнгги йирик ғалабаси — Дрезден жанги

    26.08.2021, 12:24

    ЖССТ куз ойларида янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди

    26.08.2021, 11:55

    Туркманистон президенти тилла белкурак, тилла арава ва тилла капсула билан янги саноат мажмуаси қурилишини бошлаб берди (видео)

    26.08.2021, 07:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқонда ушланган 11 та “валютчик” қамалди

    Ўзбекистон | 27 август, 00:10

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.