Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида 27 ёшли йигит кар-соқов қизни калтаклади. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, видео Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўрганилган. Жанжаллашган фуқароларнинг шахслари аниқланган.

Маълум бўлишича, 20 август куни соат 08:00 да Чилонзор тумани «Шарқ» маҳалласи ҳудудида 22 ёшли М.М. ва 27 ёшли У.К. ўртасида пул сабабли жанжал келиб чиққан. Бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Тергов олди текшируви натижаларига кўра зарур чоралар кўрилиши маълум қилинган.

Бундан аввал Самарқандда гўзаллик салонида ишлайдиган аёлни маст эркак аёвсиз калтаклагани, Наманганда шифокорни калтаклаган ака-ука эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани ҳамда Тошкентда имконияти чекланган қизни калтаклаган аёл қилмишидан пушаймонлигини айтиб, узр сўрагани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди