Калифорнияда тарихдаги энг йирик ўрмон ёнғинларидан бири юз бермоқда (фото)
АҚШнинг Калифорния штатида 14 июлда бошланган «Дикси» табиий ёнғинлари Калифорния кузатувлар тарихидаги иккинчи энг йирик ёнғинлар деб ҳисобланмоқда. Шунингдек, бу ҳозирда АҚШда қизғин давом этаётган энг катта ёнғин. «Дикси» аллақачон 2 минг квадрат километрдан ортиқ майдонни босиб ўтди, ёнғиннинг атиги 30 фоизи бартараф этилган. Кучли шамол ва нотекс ер рельефлари оловни назоратга олишни қийинлаштирмоқда. Ёнғин хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, Калифорнияда 15 мингга яқин уй хавф остида.
Мавзуга доир:
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар