• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда бир ойлик чақалоқ коронавирусдан вафот этди, Грузияда антирекорд қайд этилди, Японияда фавқулодда вазият режими узайтирилди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 207 914 588 кишига етди, шуларнинг 4 372 554 нафари вафот этган. Дунё бўйлаб айни пайтгача коронавирусга қарши 4 724 797 711 доза вакцина қўлланилган.

    Касалланганлар сони бўйича АҚШ (36,3 миллион киши), Ҳиндистон (32,2 миллион), Бразилия (20,3 миллион), Франция (6,4 миллион) ва Россия (6,5 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Мелбурндаги локдаун камида 2 сентябргача узайтирилди

    Мелбурндаги локдаун камида 2 сентябргача узайтирилди
    Фото: EPA

    Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бир ойлик чақалоқ коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Наримон Табинбоев шундай баёнот берди:

    «Афсуски, коронавирус билан касалланган болалар ўлими кўпаймоқда. Бугун касалхоналаримизда 195 нафар, хонадонларда – 2540 нафар инфекцияга чалинган бола бор. Икки ёки уч ой олдин, баҳорда «британча»штаммга дуч келганимизда касалхоналарда 30-40 дан ортиқ бола бўлмаган. Болаларнинг касалланиши бир ҳафта олдин чўққисига чиқди — 245 бола. Афсуски, бир ўлим ҳолатини ҳам тасдиқладик. Бир ойлик чақалоқ коронавируснинг дельта штамми билан касалланиб, унинг оқибатида нобуд бўлгани тасдиқланди. Бу ҳодиса бир ой олдин содир бўлган. Менга Болалар юқумли касалликлар шифохонасидан билдиришнома юборилди. Бу тур жуда хавфли. Афсуски, бизнинг болаларимиз хавф остида».

    Мавзуга доир: Қозоғистонда бир суткада 7778 кишида COVID-19 аниқланди. Бу пандемия бошидан бери энг юқори кўрсаткич

    Грузияда ўтган бир суткада 6208 кишида коронавирус аниқланди, бу пандемия бошланганидан буён янги рекорд. Қайд этилишича, COVID-19 га топширилган ҳар 13-тестнинг натижаси ижобий чиқмоқда. Тбилисида инфекция тарқалиши билан боғлиқ вазият ўта оғир, шунинг учун у ерда ўртача оғирликдаги беморлар учун 500 ўринли дала касалхонаси очилди.

    Пандемия бошидан бери Грузияда 490 462 кишида COVID-19 қайд этилган, уларнинг 6 483 нафари касалликдан вафот этган (кунига 47 та).

    Мавзуга доир: Грузияда пандемия бошидан буён энг оғир вазият кузатилмоқда

    Япония ҳукумати COVID-19 туфайли Токиодаги фавқулодда вазиятни 12 сентябргача узайтиришга қарор қилди, шунингдек яна бир нечта префектураларга чекловлар жорий қилинади.

    «Биз Токио ва бошқа бешта префектурада фавқулодда ҳолат режимини узайтириш зарур деган хулосага келдик. Шунингдек, Ибараки, Тотиги, Гумма, Шидзуока, Киото, Хёго ва Фукуока префектураларини фавқулодда ҳолатдаги префектуралар рўйхатига қўшишга қарор қилдик», — деди Япониянинг иқтисодий тикланиш вазири Ясутоси Нисимура. Унинг аниқлик киритишича, санаб ўтилган еттита префектурада фавқулодда ҳолат режими 20 августдан жорий қилинади.

    Мамлакатнинг яна ўнта префектурасида коронавируснинг янги штаммлари тарқалишига қарши кучайтирилган чоралар кўрилади. Шундай қилиб, 20 августдан Японияда узайтирилган фавқулодда ҳолат режими 13 та префектурада, шу жумладан Токиода, кучайтирилган чоралар режими эса 16 та префектурада амал қилади.

    Японияда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият сўнгги ҳафталарда тобора ёмонлашиб бормоқда. Мамлакатда бутун пандемия давомида касаллик юқтирганлар сони ўтган ҳафта 1 миллиондан ошди. Ҳозир бу рақам 1 миллион 176 мингтани ташкил қилади. Мамлакатда коронавирус туфайли 15,4 минг киши вафот этган. 960 мингга яқин киши касалликдан тузалган, 1,6 мингдан ортиқ беморнинг аҳволи оғир.

    Мавзуга доир: Японияда карантин қоидаларини бузганлар шарманда қилинмоқда

    Германияда аҳолини коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлаш кампанияси бошланди. Ҳозирда коронавирусга қарши вакцинанинг учинчи дозаси алоҳида хавф гуруҳидаги кишиларга таклиф қилинмоқда. Буларга, биринчи навбатда, қариялар уйида яшовчилар, иммунитети заиф одамлар ва 80 ёшдан ошганлар киради. Ушбу тоифаларга мансуб аҳоли учун коронавирусдан вафот этиш хавфи энг юқори.

    Учинчи доза билан эмлашнинг яна бир шарти шундаки, вакцина иккинчи доза билан камида олти ой аввал эмланганларга юборилади.

    Бавария (Германиянинг жануби ва жануби-шарқидаги федерал штат) соғлиқни сақлаш вазири Клаус Холезчекнинг айтишича, минтақадаги шифокорлар ва вакцинация марказлари COVID-19 га қарши қўшимча эмлашларни шу ҳафтадан бошлайди. Шу билан бирга, Германиянинг бошқа федерал штатлари ҳукуматлари сентябрь ойидан вакцинанинг учинчи дозаси билан эмлашни бошлашга рози бўлган. Мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида эмлаш кампаниясига тайёргарлик кўрилмоқда.

    Таъкидланишича, қўшимча эмлаш иккита мРНК вакцинасидан бири ёрдамида амалга оширилади: Pfizer/BioNTech ёки Moderna. AstraZeneca ёки Johnson & Johnson каби векторли вакцина олган одамлар ҳам қўшимча вакцина олиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Мавзуга доир: Исроил дунёда биринчи бўлиб аҳолини коронавирусга қарши оммавий қайта эмлашни бошлади

    17.08.2021, 18:23   Изоҳ (0)   43277
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кобулда аёллар норозилик намойиши ўтказди — ОАВ

    17.08.2021, 18:09

    Байден афғонистонлик қочқинларга ёрдам бериш учун 500 млн долларгача маблағ ажратади

    17.08.2021, 17:46

    Reuters: Туркия Кобул аэропортини бошқариш режаларидан воз кечди, аммо бунда «Толибон»га ёрдам бериши мумкин

    17.08.2021, 16:21

    «Толибон» афғонистонлик амалдорлар учун умумий амнистия эълон қилди

    17.08.2021, 14:40

    Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 1,5 мингга яқинлашди (фото ва видео)

    17.08.2021, 14:10

    Афғонистон махсус кучлари тарқатиб юборилди, аҳолидан қурол-яроғлар мусодара қилинмоқда

    17.08.2021, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.