Рассом Исаак Брандт машҳур кроссовкаларнинг намуналарини яратади, деб ёзади Esquire. Аммо улар фақат контурда бўлиб, намуналар пойабзал скелетига ўхшайди. Оқ полимер материал эса бу таассуротни янада кучайтиради.
Брандт Adidas Superstar, Nike Air Force 1 ва Reebok Classic’нинг машҳур кроссовкалар, Louis Vuitton ва Prada моделлари, Converse Chuck Taylor кедалари ва Crocs ва Yeezy Foam Runner каби бошқа машҳур пойабзал брендлари билан ишлайди.
Унинг сўнгги иши — Deadstock Archive: The Classics классик моделларга бағишланган бўлиб, кроссовка маданияти ҳақида фикр юритиш учун яратилган. Бу билан рассом кроссовкалар ҳам коллекция қилинадиган буюмлар даражасига кўтариши ва уларни ҳайвон скелетлари намойиш қилинадиган музейда бўлгани каби шкафларда сақлаш мумкинлигини кўрсатмоқчи.
Брандт яратган ишлар томоша қилинадиган шунчаки буюм эмас, балки уларни кийиш ҳам мумкин. Аммо улар кун бўйи кийиб юриладиган пойабзалдан кўра, санъат асарига яқинроқ.
Брандт кроссовкаларни яхши кўради, шу билан бирга, кўча маданиятига ҳам қизиқади. Унинг аввалги лойиҳаси брейк рақсга бағишланган эди: рассом кўп қатламли картондан раққос ҳайкалини яратган.
Мавзуга доир:
- Louis Vuitton бренди Charlie номли экологик тоза кроссовкаларни яратди
- Самолёт нархидаги оёқ кийим: Дунёдаги энг қиммат кроссовкалар (фото)
- Nike бренди Air Force кроссовкаларининг тошлар билан безалган вариантини ишлаб чиқарди
- Legoо ва Adidas ҳамкорликда ҳақиқий ўлчамдаги Superstar кроссовкаси конструкторини ишлаб чиқарди
- New Balance бренди пиво банкалари учун мўлжалланган кроссовкаларни ишлаб чиқарди
Изоҳ (0)