Pangaia бренди пахта ўрнини эгаллаши мумкин бўлган ўсимлик толалари асосида мато ишлаб чиқди, деб хабар беради Esquire.
Биринчи материал PLNТ Fiber номини олган. У бамбук, Ҳимолай қичитқи ўти, эвкалипт ва денгиз ўтларидан ташкил топган. Булар тез ўсадиган ўсимликлар бўлиб, уларнинг етилиши учун пахтадан фарқли ўлароқ пестицидлар, ўғитлар ёки суғориш ишлари талаб этилмайди.
Иккинчи мато FRUT Fiber — бу бамбук лиоцелласи ва мевалар чиқиндисидан олинадиган толаларнинг аралашмаси: мевалар йиғиб олинганидан кейин қоладиган ананас ва банан барглари. Пахта ва синтетиканинг муқобилига айланишдан ташқари, у озиқ-овқат чиқиндилари борасидаги муаммоларни ҳам ҳал этади. Акс ҳолда улар ёқиб юборилмоқда — бу қишлоқ хўжалигида углерод изининг кўпайишига олиб келади.
Янги материаллардан базавий буюмлар — худи, футболка, спорт шимлари ва шортилар тикилган. Бу кенг ўлчамдаги линейкага кирувчи гендер-нейтрал кийим-кечаклар ҳисобланади.
Ўсимлик матоларидан ишланган коллекцияни Пангаиа сайти орқали топиш мумкин: футболка ва шортилар нархи 95 доллар атрофида бўлса, худилар 195 доллардан бошланади.
Мавзуга доир: Сингапурлик олимлар «ақлли» спорт костюмини яратди
Изоҳ (0)