Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ тарихида биринчи марта мамлакатнинг оқ танли аҳолиси камайди. Буни АҚШнинг 2020 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотлари тасдиқламоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Маълумотларда кўрсатилишича, мамлакатдаги оқ танли аҳоли 204 миллионгача камайган. Бу ҳолат 1790 йилдан бери биринчи марта содир бўлган.

2020 йилги аҳолини рўйхатга олиш якунларига кўра, оқ танли аҳоли улуши биринчи марта 60 фоиздан камроқни ташкил этди. Уларнинг сони 2010 йилдан буён 8,6 фоизга камайган.

Ўтган ўн йил ичида АҚШнинг умумий аҳолиси сони 7,4 фоизга ўсиб, 331 миллион кишига етди. Қайд этилишича, ўсиш суръати 1930 йиллардан бери энг паст.

Ҳисоботга кўра, умумий ўсишнинг ярмидан кўпи АҚШдаги Лотин Америкаси аҳолисининг кўпайиши ҳисобига тўғри келади. Уларнинг сони 2020 йилда 62,1 миллион кишига ёки умумий аҳолининг 18,7 фоизига етган.

Бундан ташқари, келиб чиқиши осиёлик бўлган Америка аҳолиси сони 35 фоизга ўсиб, 24 миллионга етган ва улар АҚШ аҳолисининг энг тез ўсадиган сегментига айланган. Афроамерикаликлар сони эса 5,6 фоизга ўсган, аммо уларнинг АҚШ умумий демографик тузилмасидаги улуши эски даражада сақланиб қолган — 12,1 фоиз.

Баъзи демографларнинг таъкидлашича, оқ танлилар сони қисқармаяпти, балки уларнинг кўпчилиги кўп ирқли идентификацияга ўтяпти. Ўзини икки ёки ундан ортиқ ирқ вакили деб атайдиганлар сони уч баробардан кўпроққа ошди — 2010 йилда 9 миллион бўлган бўлса, 2020 йилда 33,8 миллионга етган. Ҳозир улар АҚШ аҳолисининг 10 фоизини ташкил қилади.

«Бу ўзгаришлар ким америкалик эканини тушунишнинг янги усулларини талаб қиладиган янги турдаги идентификацияга олиб келиши мумкин», — деди Нью-Йорк университети социологи, америкалик Энн Морнинг.

Ҳар ўн йилда бир марта ўтказиладиган ҳисоб-китоблар келаси йилги оралиқ сайловлар олдидан сайлов округларини аниқлаш учун ишлатилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди