• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Украинанинг Bees Airline авиакомпанияси «Ўзавиация» рухсатисиз Киев ва Самарқанд ўртасида авиачипталар сотувини бошлади

    Украинанинг Bees Airline авиакомпанияси 2021 йил 9 августидан Киев—Самарқанд—Киев йўналишидаги рейсларга чипталар сотуви бошланганини эълон қилди. Транспорт вазирлиги матбуот хизмати ушбу авиакомпания томонидан Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиш юзасидан мурожаатлар бўлмаганини маълум қилди.

    Фото: Spnews

    Фото: Spnews
    Хабарда авиакомпания Киев—Самарқанд—Киев йўналишидаги парвозларни 2021 йилнинг 30 август кунидан бошлаб, ҳафтада бир марта душанба кунлари амалга оширилишини маълум қилган. Авиакомпания томонидан тарқатилган хабарда мазкур йўналишдаги қатнов қай тартибда (мунтазам ёки чартер) амалга оширилишига ойдинлик киритилмаган.

    Транспорт вазирлигининг қайд этишича, Bees Airline авиакомпанияси томонидан мунтазам парвозларни йўлга қўйиш бўйича ҳам, бир марталик чартер парвозларни бажаришни ташкил этиш юзасидан ҳам «Ўзавиация» агентлигига шу вақтга қадар ҳеч қандай сўров келиб тушмаган.

    «Хорижий мамлакатлар авиакомпаниялари Ўзбекистон фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик (чартер) рейсларни амалга ошириш учун ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг тегишли рухсатномасини олиши ва ана шундан сўнг авиачипталар сотувини бошлаши лозим.

    Зеро ваколатли органнинг чартер қатновини бажариш бўйича тегишли рухсатномаси мавжуд эмаслиги натижасида авиакомпаниялар томонидан эълон қилинган йўналишдаги парвознинг бекор қилиниши йўловчилар орасида ижтимоий кескинликнинг вужудга келишига олиб келади», — деб таъкидланган вазирлик хабарида.

    Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги бугунги кунда Ўзбекистон ва Украина авиация маъмуриятлари ўртасида фақатгина Тошкент—Киев йўналишида парвозларни амалга ошириш юзасидан келишув мавжудлигини эслатиб ўтиб, хорижий авиакомпаниялардан йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчининг мажбуриятларига қатъий риоя этишга чақирган.

    Самарқанд вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 10 август куни Ўзбекистоннинг Киев шаҳрида жойлашган Украинадаги элчихонасида Киевдан Самарқанд шаҳрига мунтазам рейслар очилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов очган. Ушбу хабарда ҳам Украина давлатининг лоукостерлардан бири бўлган Bees Airline Самарқандга биринчи парвозини 30 августдан бошлаб ишга туширишни режалаштираётгани қайд этилган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри доимий парвозларни тиклаш масаласи узоқ вақтдан бери муҳокама қилиб келинмоқда. Uzbekistan Airways Тошкент—Киев—Тошкент йўналишида парвозларни амалга оширишни 2015 йилнинг май ойида тўхтатган.

    Мавзуга доир: SkyUp Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларга Украинадан рухсат олди. Энди Ўзбекистон томон рухсат бериши қолди

    12.08.2021, 21:43   Изоҳ (0)   19781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода Matiz бошқарувни йўқотиб, оқар сувга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

    12.08.2021, 21:12

    Тошкент вилоятида экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ шахслар аниқланди

    12.08.2021, 20:42

    «Келажагимни Ўзбекистон билан боғлайманми ё йўқ… билмадим». Халқаро ёшлар кунида ўзбек ёшлари нима дейди?

    12.08.2021, 20:26

    Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасида иштирок этган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашади

    12.08.2021, 20:11

    «Ўзбекнефтгаз»: Меҳриддин Абдуллаев The Boston Consulting Group компаниясининг бошқарув раҳбари билан учрашди 

    12.08.2021, 19:30

    Ўзбекистон аҳолисига йўл қурилиши ва таъмирига сарфланган пулни назорат қилиш имкони яратилади

    12.08.2021, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.