Бухоро вилояти Шофиркон туманида Matiz оқар сувга тушиб кетди, дея хабар бермоқда Buxoro News.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 5 август куни, тахминан, соат 18:00 ларда Шофиркон тумани «Дўрмен» қишлоғида яшовчи, 43 ёшли Б.А. ўз бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашинасини Ғиждувон туман томондан Шофиркон туман маркази йўналишида бошқарувни йўқотган. Машина оқар сувга тушиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан аввал Сурхондарёда Nexia-3 пиёдани уриб кетиши оқибатида 5 нафар онасиз бола отасидан ҳам айрилгани, Тошкентда Cobalt Spark билан тўқнашиб ағдарилгани ҳамда Тошкентда ичида йўловчилар бўлган «Газель» Lacetti билан тўқнашиб, ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)