• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода кучли шамол оқибатида ўнлаб хонадонларда электр ҳисоблагичлар портлаб кетди, битта сигир ток уриб ўлди

    Бухоро вилояти Вобкент туманининг айрим ҳудудларида 20 июль куни кучли шамол кузатилиб, дарахтлар синган, симёғочларга зарар етиб, электр таъминотида узилишлар кузатилган. Туманнинг «Ниёзхўжа» маҳалласи Қорёғди қишлоғида фавқулодда ҳолат кузатилган — 205 киши яшайдиган қишлоқдаги 65 та хонадоннинг 56 тасида электр ҳисоблагичлар ёниб кетган.

    Портлаб кетган электр ҳисоблагичлардан бири.

    Портлаб кетган электр ҳисоблагичлардан бири.
    Фото: «Дарё»

    Шамол оқибатлари

    Қишлоқ аҳолисининг сўзларига кўра, 20 июль куни кузатилган кучли шамолдан сўнг электр таъминотида қисқа туташувлар кўпайиб, охир-оқибат ўнлаб хонадонлардаги электр ҳисоблагичлар ёниб кетган. Электр ҳисоблагичларнинг ёниши портлаши оқибатида бир қатор уйларнинг том қисми ҳам ёнган («Ниёзхўжа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Азиза Нўкарованинг аниқлик киритишича, ҳодиса оқибатида бешта хонадон жиддий зарар кўрган).

    Уй устига ағанайман деб турган симёғоч.

    Уй устига ағанайман деб турган симёғоч.
    Фото: «Дарё»

    Аҳоли қисқа туташувлар ва электр ҳисоблагичларнинг портлаши сабаб телевизорлари ишдан чиқиб, холодилник ва кондиционерлари куйганини маълум қилган. Хусусан, фуқаролардан бири унинг электр ҳисоблагичи ёниб кетмаган бўлса-да, бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган маиший техникаси ишдан чиққанини айтиб шикоят қилган (бироқ Қорёғдида бўлган «Дарё» мухбири «техникам куйди» деган фуқароларнинг кўрсатилган воситалари муаммосиз ишлаётганига гувоҳ бўлган).

    Шамол вақти хонадонларнинг бирида ток уриши оқибатида сигир ўлган. «Шамолдан гангиб қолдик. Шу вақт молхонамиздаги соғин сигиримиз ваҳимали бўкирди. Билсак, электр симлари узилиб, молхонамиздан ўтган газ қувурига келиб урилган ва кейин сигиримизнинг устига тушган. Ота-онам пул йиғиб, яқинда 10 миллион сўмга сотиб олган сигир эди, ҳалоллай олмадик», — дейди сигири ўлган хонадон вакили 17 ёшли Диёр.

    Ток уриши оқибатида ўлган сигир; эгалари уни ҳалоллашга уринган, аммо улгурмаган.

    Ток уриши оқибатида ўлган сигир; эгалари уни ҳалоллашга уринган, аммо улгурмаган.
    Фото: «Дарё»

    Бир кичик қишлоқда бундай кўламдаги фавқулодда вазиятнинг юзага келишига асосий сабаблардан бири — қишлоқ электр ўтказувчи симёғочнинг ноқонуний ўрнатилгани, камига жойидан пала-партиш кўчирилганидир (эътиборга молик яна бир жиҳат — шу қишлоқда 18 йилдан бери яшовчи Санобар Ҳакимованинг таъкидлашича, у унинг ҳовлиси ўртасида электр симёғоч бор). «Қишлоқ ток етказиб берувчи асосий симёғоч ўзгартирилмас экан, аҳоли жиддий зиён кўраверади», — дейди қорёғдиликлар.

    Расмийлар эътибори

    Расмийлар шамолдан зарар кўрган қишлоққа табиий офатнинг эртасига етиб келган. «Қишлоқда 40 га яқин симёғоч бор, кучли шамол айримларининг симларини бир-бирига ўралаштириб ташлаган. Ўша куниёқ симлар ажратилди, 56 та хонадондаги электр ҳисоблагичлар ишлатишга яроқли, аммо эски намунадагиларига вақтинча алмаштирилди. Янгиси келиши билан, яна алмаштириб берилади», — деди туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Жасур Тўраев; дарвоқе, унинг таъкидлашича, ўртасида симёғочи бор 18 йиллик ҳовли «ноқонуний қурилган бўлиши мумкин».

    Фото: «Дарё»

    Қўшимча қилишларича, Вобкент тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Отабек Муқимов (Қорёғди қишлоғи айнан у раҳбарлик қилаётган секторга киради) ток уриши оқибатида сигири ўлган фуқаро Д.Ҳ.нинг оиласига бир бош қорамол олиб келиб берган. Бундан ташқари, Вобкент тумани ҳокими Фарҳод Умаров ҳам қорёғдиликлар билан учрашган, табиий офат оқибатида ҳақиқатан ҳам зиён кўрган хонадонларга кўмак берилишини билдирган.

    Вобкент тумани ҳокими Фарҳод Умаров (марказда) Қорёғди қишлоғида.

    Вобкент тумани ҳокими Фарҳод Умаров (марказда) Қорёғди қишлоғида.
    Фото: «Дарё»

    «Халқимиз баҳамжиҳат бўлиб, бундай синовларни кўп енгиб ўтган. Бу сафар ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилиб, талофат оқибатлари тезда бартараф этилади», — дея маълум қилган туман ҳокими. Қайд этиш жоиз, 2020 йили Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманлари кучли шамолдан жиддий зарар кўрган, аҳоли тинчлиги бузилган эди.

    12.08.2021, 06:36   Изоҳ (0)   25423
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мирзиёев «барча шароитларини муҳайё қилиш» бўйича топшириқ берган Намангандаги болалар уйи таъмирдан чиқди. Президент муассасага Nexia совға қилди

    12.08.2021, 00:12

    Мессини қутлаётган Париж, Рим Папасига кутилмаган қўнғироқ, парашютдан сакраш мусобақаси. 11 август суратлари

    11.08.2021, 23:54

    Наманганда бир йигит 150 минг сўмни деб танишини пичоқлаб, ўлдириб қўйди

    11.08.2021, 23:45

    Таркибида ҳаром маҳсулотлар борлиги айтилаётган COVID-19’га қарши айрим вакциналардан фойдаланиш мумкинми?

    11.08.2021, 23:33

    Ўзбекистонда болалар омбудсмани лавозими таъсис этилди

    11.08.2021, 23:21

    «Шариатимизда беморликдан сақланиш буюрилган». Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакцина олишнинг ҳукмини тушунтирди

    11.08.2021, 23:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбия президентлигига номзодга суиқасд уюштирилди

    Дунё | 8 июн, 14:25

    Ламин Ямал: “Роналду — афсона, лекин менинг вазифам ғалаба қозониш”

    Спорт | 8 июн, 14:05

    “Озодликка қоронғи йўл орқали” — аввал қизил армияда, сўнг Туркистон легиони ва АҚШ разведкасида ишлаган ўзбек ўғлони ҳақида

    Ўзбекистон | 8 июн, 13:30

    Ёпиқ либослар ажойиб ечим: Санэпидқўм жазирамада кийиниш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 8 июн, 12:55

    Трамп Лос Анжелесдаги намойишларни тўхтатиш учун Миллий гвардия аскарларини юборди

    Дунё | 8 июн, 12:25

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    Спорт | 8 июн, 12:08

    Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника боғлари барпо этилади

    Ўзбекистон | 8 июн, 11:51

    Лукашенко Си Сзинпинга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди

    Дунё | 8 июн, 11:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.