Наманган вилояти Чуст туманида 150 минг сўм сабаб икки оғайни пичоқлашди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 август куни Чуст туманида 150 минг сўм пул сабаб икки оғайни ўртасида юзага келган тортишув пичоқбозликка айланиб кетган.
Унинг оқибатида жанжал иштирокчиларидан бири пичоқдан оғир жароҳат олиб вафот этган.
Бундан аввал Жиззахда ука акасини, қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдиргани, Гулистонда 17 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйгани ҳамда наманганлик эркак танишининг тўйида собиқ хотинига пичоқ билан жароҳат етказгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)